“Музей – бу ўтмиш билан бугунни боғлайдиган тирик кўприкдир”, – дея таърифлайди тарихчилар. Бугун биз шу кўприкнинг ҳолатини кўздан кечирамиз: Ўзбекистондаги музейлар қандай ишлаяпти? Жаҳондаги илғор тажрибалардан орқада қолмаяпмизми? Рақамлаштириш, интерактив ёндашувлар, ёшларни жалб қилиш — бу борада муаммолар борми ёки ечимлар топилганми?
Зеро, замонавий музей энди фақат экспонат сақланадиган жой эмас. У — билим, маданият ва ижтимоий тафаккурни шакллантирувчи маскан. Демак, музей фаолиятини замон руҳига мос ҳолда янгилаш, уни ҳаётга яқинлаштириш — долзарб вазифага айланган.
Шу маънода, бугунги суҳбатимизда нафақат музейларнинг айни пайтдаги ҳолати, балки унинг илмий, ижтимоий ва таълимий функциялари ҳақида ҳам фикр юритамиз.
Бизнинг меҳмонимиз — соҳанинг чуқур таҳлилчиси, музейшунослик илмида катта тажрибага эга олима, Ўзбекистон тарихи давлат музейи директори тарих фанлари доктори профессор Жаннат Исмоилова бўлди.
Батафсил видео давомида:
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/d82VVlyBfeE" title="O‘zbekiston muzeylari — zamon bilan hamqadammi?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>М.Эшмирзаева, Д.Якубов, ЎзА