Маданиятимизнинг пойдевори бўлган тарихий меросимизни тиклаш, таҳлил қилиш фақат илмий-назарий жиҳатдан катта аҳамият касб этиб қолмай, айни вақтда буюк алломаларимиз яратган маънавий хазинадан баҳраманд бўлишда, ижтимоий-сиёсий муаммоларни ҳал қилишда ва инсоннинг ҳар томонлама камол топишда муҳим омил ҳисобланади. Ҳаққоний тарихни билмасдан туриб эса ўзликни англаш мумкин эмас.
Ҳақиқатан ҳам тарих тажрибасини ўрганиш — давримизнинг мураккаб ижтимоий-сиёсий ҳодисаларини чуқур идрок этиш ва тушуниб етишга, озодлигимиз мустақиллигимиз ва равнақимизни қадрлашга, порлоқ истиқлол йўлида янги тараққиёт учун катта режалар белгилашга асос бўлади. Ниҳоятда бой ва ранг-баранг тарихимизни идрок этиш — кишининг билим доирасини кенгайтирибгина қолмай, шахс ижтимоий-маънавий онгини юксак даражага кўтарилишига имконият яратади. Бундай олижаноб вазифани бажаришда археолог, тарихчи ва шарқшунос олимларнинг кейинги йилларда амалга оширган ажойиб кашфиётлари алоҳида ўрин эгаллайди. Бинобарин, чексиз саҳродаги қум уюмлари ва тақир ерлар остида ётган мунгли харобалар сирини очиш, чанг босиб ётган архив хужжатларини жиддий тадқиқ этиб тилга киритиш энг катта илмий жасорат эканлигини алоҳида қайд этиш лозим.
"Тарих ҳақиқатлари" лойиҳасининг бу галги сонида фалсафа фанлари доктори, профессор Шаҳноза Мадаева билан тарихий ҳақиқатлар, назария ва ҳужжатлар ўрганилиб тадқиқ этилиши бугунги кун учун қанчалик муҳим эканлиги ҳақида суҳбатлашдик.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/gWYVmKXVEiw" title="Ozoda Madayeva: Tarixiy haqiqatlarsiz kelajakni qurib bo‘lmaydi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳайё Турдалиева, Анвархўжа Аҳмедов (видео), ЎзА