Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида бўлиб ўтаётган “Дунё садолари” III халқаро миллий эстрада санъати фестивали муносабати билан аҳолига қулайлик яратиш мақсадида “Хонобод – Андижон” йўловчи поезди ҳаракати йўлга қўйилди.

Аҳоли ҳамда юртимизнинг турли ҳудудларидан фестивалга келувчи меҳмонларнинг Андижондан Хонобод шаҳрига тез ва хавфсиз бориб -келишини, фестиваль ва фестиваль доирасидаги тадбирларда бевосита қатнашиш имконини яратиш мақсадида 15, 16 ва 17 август кунлари “Андижон” темир йўл вокзалидан “Андижон-Хонобод” йўналиши бўйича қуйидаги рейслар амалга оширилиши белгиланди: 

1- рейс. Кетиш: 07.00 да, қайтиш: 10.00, 16.00 ва 22.00 да.

2- рейс. Кетиш: 13.00,  қайтиш: 16.00, 22.00 да.

3- рейс. Кетиш: 19.00,  қайтиш: 22.00 да.

Аҳоли, санъат мухлислари уч кун давомида ушбу қулайликдан фойдаланиши мумкин.  

Ф. Убайдуллаев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижон шаҳридан Хонободга поезд қатнови йўлга қўйилди