Ватанимиз тарихидаги 15 август санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1398 йил (бундан 627 йил олдин) – Ҳинд юришига отланган Амир Темур қўшини Кобул бўсағасида тўхтади. Сафарда Соҳибқиронга Сарой Мулк хоним, Улуғбек мирзо ва бошқа шаҳзодалар ҳамроҳлик қилади, йўл машаққатининг оғирлиги, айниқса Ҳиндистоннинг жазирама иссиқ ва гармселнинг аёллар ҳамда ёш болалар соғлигига ёмон таъсир қилишидан хавотирга тушган Амир Темур Маҳдиулё Сарой Мулк хоним ва Улуғбекни доруссалтана Самардандга қайтаришга қарор қилди. 

1884 йил (бундан 141 йил олдин) – Хива шаҳридаги ҳунарманд оиласида ўзбек маърифатпарвар шоири Аваз Ўтар дунёга келди. Маълумотларга қараганда, Аваз Ўтар 14 ёшларидаёқ шеър ёзишга киришган, 18 ёшларида эса халқ ўртасида шоир сифатида танилиб қолган эди. Аваз Ўтарнинг лирик шеърлари халқ ўртасида кенг тарқалди, қўшиқларга солиб куйланди. Янги ва ёш шоир ҳақидаги овозалар хон саройигача бориб етди. Бу даврда Хива саройида адабий ҳаракатни ташкил қилган ва ўзи ҳам Феруз тахаллуси билан шеърлар ёзиб, сарой адабий ҳаётига бошчилик қилаётган Муҳаммад Раҳимхон соний Аваз Ўтарни ҳам саройга таклиф қилди. Аммо Аваз Ўтар сарой ҳаёти билан чиқишолмай, уни тарк этади.

ХХ аср бошларида кўзга ташланаётган миллий уйғониш, истиқлол ғоялари Аваз Ўтар ижодига кучли таъсир кўрсатади. Аваз Ўтар ижодида эркпарварлик, озодлик, маърифатпарварлик ғоялари, турмуш иллатларига қарши қаратилган ҳажвлар пайдо бўла бошлайди, бу даврда шоир юксак инсоний фазилатларни, чинакам инсоний муҳаббатни тараннум этувчи лирик шеърлар, қитьалар, рубоийлар ёзди. Унинг икки девони ва қатор баёзларга киритилган ғазаллари етиб келган. Аваз Ўтарнинг фикрича янги усулдаги мактаблар очиш иши шундай бир фаолиятки, ўзини халқ, Ватан фарзанди деб ҳисоблаган ҳар ким ана шу олижаноб ишга ўзини бағишлаши керак, чунки мактаб халқни ва унинг фарзандларини азоб-уқубатдан ва саводсизликдан, қолаверса қарамликдан қутқаради.

Маълумки, Аваз Ўтарнинг ижодий фаолияти тарихнинг ниҳоятда мураккаб даврига тўғри келган. Қора гуруҳлар  халқпарвар  шоирнинг дамини  кесиш,  йўлига раҳна  солиш  учун унга қарши  туҳматлар  тўқидилар, бўҳтонлар  уюштирдилар. Бобожои Тарроҳ – Ходимнинг ёзишича, Аваз Ўтар одамлар орасида Полвон ота (Паҳлавон Маҳмуд)га қарши ташвиқот олиб борди, деган туҳмат билан хоннинг буйруғига кўра жинни дея эълон қилинади ва Шайхлар қишлоғидаги қабристонга, эшоннинг ҳузурига юборилади.

1919 йил (бундан 106 йил олдин) – олий маълумотли тиббиёт кадрларини тайёрлаш мақсадида Тошкент шаҳридаги “Буфф” кафеси биносида Олий тиббиёт мактаби очилди. Айни вақтда Тошкентда фармацевтика мактаби ҳам очилди. Олий тиббиёт мактабининг биринчи курсига 550 тингловчи қабул килиниб, шундан факат 250 нафари машғулотларда иштирок этди.

1947 йил (бундан 78 йил олдин) – ҳашар йўли билан Чоржўй – Урганч – Қўнғирот темир йўлини қуриш ишлари бошланди. Қурилиш 1952 йил декабрда тугалланди.

1991 йил (бундан 34 йил олдин) – Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) ҳузуридаги юридик институти негизида Тошкент давлат юридик институти (ҳозирги Тошкент давлат юридик университети) ташкил этилди.

2002 йил (бундан 23 йил олдин) – жаҳондаги энг йирик газ саноати корхоналаридан бири бўлган Шўртан газ-кимё мажмуасида биринчи полиэтилен олинди.

2013 йил (бундан 12 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2017 йил (бундан 8 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2017 йил (бундан 8 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси сайловчиларининг Ягона электрон рўйхатини шакллантириш ва юритиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2018 йил (бундан 7 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент шаҳрида инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича экспериментни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

2022 йил (бундан 3 йил олдин) – Ўзбекистон Республикасининг “«Имом Бухорий» орденини таъсис этиш тўғрисида”ни қонуни қабул қилинди. Қонун била тасдиқланган низомга мувофиқ, «Имом Бухорий» ордени икки даражадан: «Олий Даражали Имом Бухорий» ордени ва «Имом Бухорий» орденидан иборат.

2022 йил (бундан 3 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат олий таълим муассасалари магистратура босқичида таълим олаётган хотин-қизларнинг тўлов-контракт маблағларини тўлаб бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2024 йил (бундан 1 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Имом Термизий таваллудининг 1200 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади, ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эркпарварлик, озодлик ва маърифатпарварлик ғояларини тараннум этган шоир