Сузиш спорти инсон соғлиги учун жуда фойдали бўлиб, тана мускулларининг яхши ривожланишига, ўпка ва юрак фаолиятига ижобий таъсир қилади.

Қарши шаҳридаги “Янги Ўзбекистон” массивида барпо этилаётган замонавий ёпиқ сув спорт саройи ҳам қашқадарёлик сузиш спорти ихлосмандларига йилнинг тўрт фаслида хизмат қилишга мўлжалланган.  

Лойиҳа қиймати 103 миллиард сўмни ташкил этаётган мазкур мажмуа 2 гектар майдонни эгаллаган. У  50х21 метр ўлчамли сузиш ҳавзаси, 16х16 метр ўлчамли баландликдан сакраш ҳавзаси, 2 та 6х12 метрли болалар учун чўмилиш ҳавзаси, маъмурият, сузиш ҳавзаси учун ёрдамчи ҳамда медиа хоналар, фитнес ва мажлислар залини ўз ичига олади.  

Шунингдек, томошабинлар учун 500 та ўриндиқ ташкил этилиб, мажмуанинг кириш қисмида катта холл ва 40 кишига мўлжалланган душ ва кийим алмаштириш хоналари, 2 та сауна ва дам олиш хоналари мавжуд бўлади.

Таъкидлаш лозимки, замонанавий қурилиш ечимлари асосида бунёд этилаётган ушбу сув спорт саройи Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси ташкилотчилигида барпо этилаётган бўлиб, айни пайтда қурилиш ишлари 70 фоизга бажарилган.  

Ушбу сув спорт саройи келгусида вилоятлик сузиш спортига қизиқувчи ёшлар ва уларнинг мазкур йўналишдаги юқори натижалари учун муҳим асос бўлиб хизмат қилади.  

Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қашқадарёда яна битта замонавий ёпиқ сув спорт саройи қурилмоқда