Сенат ишчи гуруҳининг Тошкент вилоятига хизмат сафари давомида аҳоли муаммолари ўрганилди. Ўрганишларда  Қибрай туманининг Тинчлик ҳамда ГЭС Қодирия маҳаллаларини боғловчи “Бурота – ГЭС Қодирия – Ғишт заводи” маҳаллий автомобиль йўлининг Бўзсув канали устидан ўтувчи кўприк таъмирталаб ҳолатда экани аниқланди.

Маълум бўлишича, 2022 йилдаги сурункали ёғингарчилик ва 2023 йилдаги аномал совуқ натижасида кўприкнинг четлари вайрон бўлган. 

“Ўзйўлкўприк” кластери давлат муассасасининг хулосаси ҳамда Қибрай тумани ҳокимининг 2025 йил 19 июндаги фармойишига асосан жорий йилнинг 9 июнидан бошлаб кўприкда  автомобиллар ҳаракати вақтинча тўхтатилган.

Кўприкнинг ёпилиши Янги йўл, Янгиўнқўрғон, Маърифат ҳамда Чинобод маҳаллалари аҳолиси учун йўл масофасининг 10-17 километрга узайишига олиб келган ва бу фуқароларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Шу сабабли, Сенатнинг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси Малика Қодирхонова  Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси Жамшид Турсунов номига сенатор сўрови йўллади.

Сўровда кўприкни таъмирлаш бўйича кўрилаётган чоралар юзасидан асослантирилган тушунтириш тақдим этиш сўралган.

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳоли учун зарур бўлган кўприкни таъмирлаш масаласи бўйича сенатор сўрови юборилди