Жаҳонда савдо қоидаларининг тез ўзгариши ёки логистикадаги узилишлар тўхтамаётгани шароитида тўқимачилик тармоғини ривожлантиришга алоҳида ёндашувлар зарурлиги қайд этилди.

Шу муносабат билан Президентимиз Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги ташкил қилинишини эълон қилди. Агентлик тўқимачилик, чарм ва ипак саноатига масъул бўлади.

Агентликка инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари Нозимжон Холмуродов раҳбарлик қилади.

Агентлик қошида тажрибали тадбиркорлардан иборат кенгаш ташкил қилинади. Агентликнинг алоҳида жамғармаси бўлади, давлат кўмаги, шунингдек тўқимачилик корхоналарига арзон айланма маблағ шу жамғарма орқали берилади. Жамғармага 200 миллион доллар ажратилади.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тўқимачилик соҳасида экспорт имкониятлари ва захираларни ишга солиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги ташкил қилинди