Ўз ходимларининг фарзандлари учун боғча ташкил қилган тўқимачилик соҳаси корхоналарига хусусий боғчалардаги каби ҳар бир тарбияланувчи бўйича субсидия ажратилади.

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Барча тўқимачилик корхоналарини электр таъминоти ўйлантираётгани қайд этилди. Шу муносабат билан корхоналарга ўз эҳтиёжи учун ўрнатилган қуёш панелларини тармоққа улашга рухсат берилади ва бу мақсадлар учун 200 миллион доллар кредит ресурслари йўналтирилади ва ставканинг 10 фоизгача қисми қоплаб берилади.

–Мана, тўқимачилик корхоналари учун бир қатор имтиёзлар бераяпмиз. Лекин, қарс икки қўлдан чиқади, – деди Президентимиз.

Ҳозир 15 та кластерда толани қайта ишлаш қуввати йўқ, яна 12 тасининг қуввати етарли эмаслиги кўрсатиб ўтилди. Улар хомашёси етарли бўлмаган ип-йигирув корхоналари билан самарали кооперация тизимини йўлга қўйиши кераклиги қайд этилди.

Бундай кластерларга қўшимча инвестиция қилиб, толани қайта ишлаш бўйича янги лойиҳа қилиш талаби қўйилмайди ва жозибадор молиявий механизмлар тақдим этилади.

Лекин кластер бу тизим асосида толани қайта ишлашни бошламаса, кейинги йилдан кластер мақоми бекор қилинади ва пахта ҳосили учун имтиёзли кредит берилмайди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
15 та кластерда толани қайта ишлаш қуввати йўқлиги, яна 12 тасининг қуввати етарли эмаслиги кўрсатиб ўтилди