Бугун, 13 август куни XII Бутунжаҳон спорт ўйинларининг олтинчи кунги мусобақалари ўтказилмоқда.

Кун давомида 12 та спорт тури бўйича баҳслар ташкил этилиб, 21 та медаллар жамланмасининг соҳиблари аниқланади.

Бугун кикбоксингчиларимизнинг икки нафари ярим финал жангларида рингга кўтарилади. Терма жамоамиз аъзоси Асилбек Содиқов 63 килограммда озарбайжонлик Амин Гулиев билан, Ҳусанхон Баратов +91 килограммда туркиялик Эмин Ўзер билан рўбарў келади.

Шунингдек, бугун эрта тонгдан самбо мусобақалари бошланди. 14 августга қадар давом этадиган самбо беллашувларида Ўзбекистон терма жамоасининг 8 нафар аъзоси ғолиблик курашларида қатнашмоқда.

Ўйинлар дастурига кўра, мамлакатимизнинг 5 нафар вакили жангавор самбо йўналишидаги дастлабки саралаш мусобақаларида иштирок этди.

Хусусан, терма жамоамиз аъзоларидан Шариф Кушаев -79 килограммда, Соҳибжон Ҳасанбоев -88 килода, Шаҳзода Азатова -59 килограммда, Феруза Бобоқулова -65 килограммда, Мадина Салоҳиддинова -72 килограммдаги саралаш беллашувларида ғалабага эришди.

Бугун улар ярим финал баҳсларида гиламга чиқади.

Эслатиб ўтамиз, XII Бутунжаҳон спорт ўйинлари 17 августга қадар давом этади.

Т.Рўзиев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"World Games-2025": Бугун кикбоксинг ва самбочиларимиз медаллар учун курашади