Анвар Анваров Венгрияда шоҳсупага кўтарилди
Венгриянинг Будапешт шаҳрида енгил атлетика бўйича “Gyulai István Memorial – Hungarian Athletics Grand Prix” турнири бўлиб ўтди. Бутунжаҳон енгил атлетика федерацияси тақвимидан ўрин олган ушбу “олтин” даражадаги мусобақада ҳамюртимиз Анвар Анваров муносиб иштирок этди.
Узунликка сакраш баҳсида қатнашган Анвар Анваров 8,05 метр натижа қайд этиб, бронза медалини қўлга киритди. Бу ютуқ спортчимизга Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати учун муҳим рейтинг очколарини ҳам тақдим этди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА