Янги қарор

Бу давлатимиз раҳбарининг шу йилнинг 7 август куни қабул қилинган “Самарқанд вилоятини 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгилаб берилди.

Самарқанд вилоятида замонавий менежмент тамойиллари ҳамда давлат тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик тизимини жорий этиш, мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш, вилоятнинг ижтимоий инфратузилмаси ва меъморий қиёфасини яхшилаш, шунингдек, аҳоли учун қулай ҳудудлар ва яшил зоналарни кўпайтириш мақсади кўзланган қарор билан вилоятни 2030 йилгача ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари белгиланди.

Жумладан, саноат ва хизматлар соҳасида жами 6,8 миллиард АҚШ доллари эквивалентидаги лойиҳаларни амалга ошириш, саноат, хизматлар ва туризм экспорти ҳажмини 3,5 миллиард АҚШ долларига етказиш, мухандислик-коммуникация тармоқларини кенгайтириш ва тўлиқ модернизация қилиш, қўшимча 6,2 минг гектар яшил ҳудудлар ташкил этиш кўзда тутилган.

 Қарорга кўра, Самарқанд вилоятида давлат ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик асосида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва вилоят инфратузилмасини яхшилаш учун вилоят ҳокимлиги муассислигида давлат ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида кўприк вазифасини бажарувчи “Самарқанд Инвест компанияси” акциядорлик жамияти ташкил этилади.  

Вилоят инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни молиялаштириш,ахолининг кундалик хаётидаги коммунал ва бошқа  соҳалардаги кечиктириб бўлмайдиган масалаларни тезкор ҳал этиш мақсадида вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси Самарқанд вилоятини ривожлантириш жамғармаси деб қайта номланади ва мазкур жамғарма маблағларини бошқариш ҳуқуқи “Самарқанд инвест компанияси”га берилади.

– Шу йилнинг 30 июль куни вилоятимизда ислоҳотлар натижадорлиги ва янги режалар юзасидан давлатимиз раҳбарига ахборот берилганда шу пайтгача амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, олдимизга турган вазифалар белгилаб берилганди, – дейди Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Рустам Қобилов. – Вилоятимиз ҳокими томонидан ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан илгари сурилган ташаббусларни Президентимиз қўллаб-қувватлаб, лойиҳаларни жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар бердилар. Ҳар бир туман ва шаҳарнинг инвестицион жозибадорлиги ва экспорт имкониятларини тенгма-тенг ошириш зарурлиги таъкидланганди. 7 август куни қабул қилинган қарорда эса тақдимотда билдирилган ташаббуслар, вазифалар асосида 2030 йилгача бўлган мақсадли кўрсаткичлар белгиланди. Хусусан, ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми жорий йил якунида 109 триллион сўмга, 2026 йилда 119 триллион, 2027 йилда 129 триллион, 2028 йилда 140 триллион, 2029 йилда 152 триллион ва 2030 йилда 165 триллион сўмга етказилади. Саноат ишлаб чиқариши ҳажми 2030 йилгача икки баробар оширилади ва ҳозирги 46 триллион сўмдан 90 триллион сўмга етади. Товар ва хизматлар экспортини амалдаги 716 миллион АҚШ долларидан 1 миллиард 500 миллион долларга етказиш кўзда тутилган. Болаларнинг мактабгача таълимга қамрови 71 фоиздан 85 фоизга оширилади. Олий таълимга қамров ҳозирги 46 фоиздан 60 фоизга етади. Худди шундай бошқа йўналишлар, инфратузилма билан лойиҳалар ҳам келгуси беш йилда босқичма-босқич ошириб борилади ва вилоятимиз аҳолисининг камбағаллик даражаси ҳозирги 7,5 фоиздан 3 фоизга туширилади.

Туризм соҳасида ҳам барқарор ўсиш суратлари таъминланиб, маҳаллий сайёҳлар сонини 2,4 миллиондан 4,61 миллионга, хорижлик туристларни эса 2,1 миллиондан 4,11 миллион нафарга етказиш режалаштирилган. Шу соҳага масъул сифатида айтишим мумкинки, бу кўрсаткичларга эришиш учун вилоятимизда имконият ҳам, салоҳият ҳам етарли. Агар белгиланган режалар, лойиҳаларни ўз вақтида, сифатли амалга оширсак, сайёҳлар оқими бундан ҳам ошиши мумкин. Чунки, бундан беш йил олдин Самарқандга келадиган сайёҳлар 100 минг нафарга ҳам етмаган бўлса, кейинги йилларда Президентимизнинг соҳани ривожлантиришга қаратилган алоҳида эътиборлари, туризм соҳаси билан шуғулланувчи субъектларнинг фаол қўллаб-қувватланиши, виза тартибларининг соддалаштирилиши натижасида бугун статистик рақамларда “миллион”лардан фойдаланяпмиз. Хусусан, жорий йилнинг биринчи ярмида Самарқандга 1,5 миллион нафар хорижлик, 3 миллиондан ортиқ маҳаллий сайёҳ келди. Туристларнинг вилоятимизда бўлиши икки-уч йил олдин ўртача 2-2,5 кунни ташкил этган бўлса, бугун 3-3,5 кунга етди. Муҳими, сайёҳлар илгари фақат Самарқанд шаҳридаги тарихий-маданий ёдгорликларни томоша қилган бўлса, бугун шаҳар атрофидаги Ургут, Самарқанд, Нуробод туманларидаги туризм қишлоқлари, дам олиш масканларида ҳам бўлмоқда. Ушбу туманларда экстремал тоғ туризмини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани ҳам сайёҳлар оқимини кўпайтирмоқда.  

Рустам Қобиловнинг айтишича, йил бошидан буён Самарқанд халқаро аэропорти орқали яқин ва узоқ хорижий мамлакатларнинг 6 та шаҳрига тўғридан-тўғри мунтазам авиа қатновлар йўлга қўйилди. Йил якунига қадар яна тўртта шаҳарга янги йўналиш очилиши кутилмоқда.

Туризм соҳасида фаолият кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларининг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши ва солиқ имтиёзлари берилиши натижасида жорий йилнинг олти ойида вилоятда 11 та меҳмонхона, 47 та хостел, 72 та оилавий меҳмон уйи очилди. Йил якунигача Самарқанднинг туризм экспортини 600 милллион долларга етказиш кўзда тутилган.

Ғолиб Ҳасанов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2030 йилда Самарқанднинг ялпи ҳудудий маҳсулоти ҳажми 165 триллион сўмга етказилади