Сирдарё вилоятининг Боёвут туманидаги Ўзбекистон маҳалласида истиқомат қилувчи Дилором Усмонқулова ҳар куни тонгни қуёш тафтидек қизиб турган, гуруллаб ёнаётган тандир ёнида кутиб олади.

“Меҳнат инсонни улуғлайди” деган сўз Дилором ҳаётида ўз исботини топган. У тонг азонлаб  зувалаларни эҳтиёткорлик билан тандирга жойлайди.  

Иссиқ нонининг ҳиди бутун маҳаллага тарқалади. Қўшнилари ҳам буни яхши билади. “Дилоромнинг нонини бир бор татиган одам яна олиш учун қайтиб келади,” – дейди қўшниси Озода опа.

Дилором ва турмуш ўртоғи Шавкат 30 йилдан бери бирга ҳаёт кечириб, икки ўғил ва бир қизни вояга етказишган.  

– Аслида  новвойчиликни турмуш ўртоғим Шавкат Усмонқуловдан ўрганганман – дейди Дилором.  – У 2002–2003 йилларда Жиззах шаҳридаги новвой  бўласи Баҳром Алматов ва тоғаси Алишер Боратов қўлида шогирд бўлиб, бир йил давомида ҳунар ўрганди. 2004 йилда эса хонадонимизда новвойхона ва катта тандир қурдик. Илк кунларда 60–70 та нон ёпар эдим, ҳозир эса кунига 250–300 дона, байрам ва тўйларда эса 500–1000 дона нон пишираман, – дейди Дилором.  

Эрта тонгдан соат 9 гача унинг иссиқ нонларини сўраб келувчилар қатори узилмайди. Бу меҳнатдан нафақат ўзи, балки турмуш ўртоғи, фарзандлари ва 74 ёшли қайнонаси Нишонгул она ҳам мамнун.

– Маҳалламизда 805 хонадон, 5394 нафар аҳоли истиқомат қилади. Асосий йўналишлар — қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, паррандачилик ва сут маҳсулотларини қайта ишлашдан иборат. Новвойчилик билан эса айнан Усмонқуловлар шуғулланади. Уларнинг ишини енгиллаштириш мақсадида ўтган йили хамир қориш машинаси учун 10 миллион сўм имтиёзли кредит ажратдик. Бу орқали уларнинг даромадлари янада ортиб, фаолиятлари барқарорлашди, – дейди  маҳалла фаоли Назира Бурхонова. – Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган ижтимоий дастурлар одамлар ҳаётига тўғридан-тўғри ижобий таъсир кўрсатмоқда. Дилоромнинг меҳнати ва мустаҳкам турмуш тарзи бунга яққол мисолдир.

Дилором ва Шавкат айни пайтда  иш қамровини  кенгайтириб, қолипли нон ва турли пишириқлар ишлаб чиқаришни режалаштиришган. Маҳалла масъуллари эса бу ташаббусни қўллаб-қувватлашга тайёр.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тандир тафтидаги ҳаёт