Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 18-тури бугун ўз ниҳоясига етади. Унда “Бухоро” – “Хоразм” ва “Сурхон” – “Бунёдкор” клублари баҳсига гувоҳ бўламиз.

Мазкур учрашувлар ҳақида қисқача тўхталиб ўтадиган бўлсак, “Бухоро” ва “Хоразм” ўртасидаги ўйин тенг курашлар остида ўтиши аниқ. Ғалаба ҳар икки жамоага жуда зарур.

“Сурхон” иккинчи даврада таркибига янги ўйинчилар қўшиб олди ва ўз ўйин сифатини бир мунча янгилади. “Бунёдкор” эса бир маромда ўйнамоқда. Учрашув тенг курашлар остида ўтиши шубҳасиз. Пойтахт клуби бугунги ўйинда ғалаба қозониш учун бор имкониятини ишга солади. Агар жамоа рақибини йирик ҳисобда юта олса, турнир жадвалининг учинчи поғонасига чиқиб олиши мумкин.  

Дарвоқе, куни кеча Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган ОКМК – “Қизилқум" баҳсида ҳисоб очилмаган бўлса, водий дербисида "Андижон" ўз уйида "Навбаҳор"га  0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Шунингдек, "Қўқон-1912" сафарда  "Шўртан" устидан 2:1 ҳисобида устун келди.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суперлига: Бугун 18-тур ўз ниҳоясига етади