Ижтимоий тармоқларда “Тошкент давлат стоматология институти талабалари мажбуран ҳарбий ҳаракатлар ҳудудига юборилмоқда” мазмунидаги хабарлар тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент давлат тиббиёт университети расмий муносабат билдирди.

Унда таъкидланишича, тилга олинаётган талабалар Ўзбекистон ва Россия олий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорликдаги қўшма таълим дастури доирасида ўқишга қабул қилинган. Мазкур дастурга мувофиқ, талабалар 4 ва 5-босқич таълимини Россиянинг Нижний Новгород шаҳрида жойлашган Приволжск тиббиёт тадқиқот университетида (PIMU) давом эттиришлари шарт.

Талабалар билан расмий шартномалар тузилган бўлиб, унда улар PIMUда таълимни якунлаш мажбуриятини олган. Ҳозирда мазкур университет Ўзбекистоннинг 5 та олий таълим муассасаси билан 12 та қўшма дастурни амалга оширмоқда. Бугунги кунда 400 дан зиёд юртдошимиз мазкур университетда кундузги таълим шаклида таҳсил олмоқда.

Талабалар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида ТДТУ ректори Ш.Боймуродов ва PIMU ректори Н.Карякин ўзаро келишувларга эришган.

Жумладан, ўзбекистонлик талабалар учун алоҳида ётоқхона ажратиш; 

аввал шартнома шартларини бажармаган ва ўқишдан четлатилган талабаларни академик йилни йўқотмасдан ўқишга қайта тиклаш имкониятини бериш;

ҳамкорлик дастури талабалари учун алоҳида деканат ташкил этиш ва уларни доимий қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш белгиланган.

Шунингдек, талаба ва уларнинг ота-оналари билан 2025 йил 11 август куни ўтказилган учрашувда ҳамкор университетдаги таълим жараёни, яшаш шароитлари ва юбориш тартиби батафсил тушунтирилган.

Расмий муносабатда таъкидланишича, талабаларнинг Қозоғистонга ўқишини кўчириш ҳақидаги маълумотлар ҳам ҳақиқатга тўғри келмайди. Шунингдек, Нижний Новгород шаҳрида ҳарбий ҳолат эълон қилингани тўғрисидаги хабарлар асоссиздир – Россиянинг мазкур ҳудудида расман ҳарбий ҳолат жорий этилмаган.

Аксарият талабалар таълимни давом эттириш ниятида эканини билдирган бўлса-да, баъзи талабалар шартнома шартларини бузган ҳолда, ноқонуний равишда Тошкентда қолишга уринаётгани айтилган.

Университет баёнотида ёлғон ахборот тарқатаётган шахслар ҳақида ҳуқуқий чоралар кўрилиши мумкинлиги таъкидланган. Шу муносабат билан жамоатчилик ва ОАВга фақат расмий манбаларга таяниш тавсия қилинган.

М.Қосимова тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент давлат тиббиёт университети талаба ёшлар бўйича тарқалган хабарларга расмий муносабат билдирди