Ватан учун, миллат учун, халқ учун!

Тошкент шаҳрида аҳоли сони охирги ўн-ўн беш йилда кескин ошди. Пойтахтга интилиш ва аҳоли ўсиши туфайли турар жой, транспорт ҳамда ижтимоий инфратузилмага бўлган талабнинг ортиши табиий жараён.

Кейинги йиллардаги инвестициявий жозибадорлик сабаб пойтахтимизда бунёдкорлик суръати жадал ўсмоқда. Янги уй-жойлар, бизнес марказлар, меҳмонхоналар, маданият ва спорт мажмуалари шаҳар имкониятларини кенгайтиряпти. Бу ўзгаришлар билан чекланиб қолинмаяпти. Ривожланиш шиддатига мос чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хабарингиз бор, Янги Тошкентнинг қурилиши ҳам бошлаб юборилган. Келгусида икки ҳудуд яхлит замонавий мегаполисга айланади. Бу лойиҳа пойтахтга тушиши мумкин бўлган босимни енгиллатиш, марказдаги юкламани тақсимлашга хизмат қилади.

Янги шаҳарга 2023 йилнинг 18 мартида тамал тоши қўйилган. Яқин истиқболда “Янги Ўзбекистон” университети ва Тошкент давлат педагогика университетининг кампуслари, Миллий кутубхона, Миллий театр, Алишер Навоий номидаги халқаро илмий-тадқиқот маркази, Адабиёт музейи, ижод мактаби, Миллий мақом маркази ҳамда кўп қаватли уй-жойлар қуриб битказилади. 

Давлатимиз раҳбари бу замонавий ҳудуд “яшил шаҳар” бўлишига кўп бора урғу берган. Бу ҳаво ва сув тозалиги, муқобил энергия манбалари, дарахтзорлар кўплиги каби мақсадларни олдинга чиқаради. Тўрт юз гектардан ортиқ майдонда Марказий боғ барпо этилиб, икки юз минг туп дарахт экилишини тасаввур қилинг. Бу ҳеч муболағасиз экошаҳар дегани.

Авлодларга узоқ йиллар хизмат қиладиган замонавий шаҳар қурилишида, албатта, сифат жуда муҳим. Бунёдкорлик ишларида сифат ва хавфсизлик биринчи ўринда тураётганининг сабаби ҳам шунда. 

Бу борадаги яна бир истиқболли лойиҳа – янги шаҳарга метро йўлининг қурилаётгани. У ҳозирги “Дўстлик” метро бекатидан бошланади. Узунлиги йигирма километрдан ортиқ бўлиши кутилаётган бу метро ҳар куни 200-250 минг нафаргача йўловчига хизмат кўрсатади. Янги метро йўлини бежиз ёдга олмадик. Демак, икки шаҳар алоҳида-алоҳида ривожланмайди. Бир-биридан ажраб қолмайди. Юқорида таъкидланганидек яхлит мегаполис бўлади.

Бу фикрлар 9 июль куни давлатимиз раҳбари Тошкент ва Янги Тошкент шаҳри учун “ечимлар атласи” тақдимоти билан танишганида ҳам алоҳида таъкидланди. Ҳудудни мувозанатли ривожлантириш мақсадида Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган даврга мўлжалланган бош режаси қабул қилинган. Унда шаҳарнинг қурилиш режалари, муҳандислик ва йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳофаза ҳудудлари бўйича асосий кўрсаткичлар белгиланган.

– Президентимизга пойтахт йўлларидаги қурилиш лойиҳалари бўйича ҳам тақдимот қилинди, – деди Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов. – Бу ишларга нуфузли компаниялар жалб қилинади. Бугунги кунда Яккасарой туманидаги Шота Руставели кўчасида янгича ёндашув асосида реконструкция ишлари олиб борилмоқда. Худди шу сингари шаҳримизда икки юз километр йўл ва тўртта йўл ўтказгичи барпо этилади. Ҳозирги стандарт бўйича йўлларни қуриш ва таъмирлаш қатнов қисмининг “қизил чизиғи”гача бажарилади. Ривожланган шаҳарлар тажрибасида бу кўчанинг икки тарафидаги бинодан биногача тамойили асосида амалга оширилади. Шунда оралиқда қаровсиз жой қолмай, йўл бўйи яхлит ва мутаносиб ободонлаштирилади. Бунда кўчаларнинг қатнов қисми, пиёдалар йўлаклари, яшил ҳудудлар, биноларнинг фасад қисми бир вақтда тартибга солинади. Бу олинган топшириқлар шаҳримизни янада чиройли қилади, аҳолига қўшимча қулайликлар яратади.

Шу ўринда “ечимлар атласи” ҳақида икки оғиз сўз юритамиз. Бу шаҳар бош режасининг мантиқий давоми бўлиб, унда шаҳарнинг ташқи қиёфаси, кўчалар муҳити бўйича умумий талаблар қайд этилади. Бу каталог-маълумотнома бўлиб, у қурилмаларни лойиҳалаштириш, ўрнатиш ва улардан фойдаланиш қоидаларини қамраб олган бешта китобдан иборат. Бунда жамоат жойларини ташкиллаштириш ва ободонлаштириш, биноларнинг ташқи қисмини ягона меъморий қиёфага келтириш бўйича тавсиялар берилган. Шаҳар муҳитини лойиҳалашда барқарор ривожланиш мақсадларини ҳамда миллий колоритни татбиқ этишга эътибор қаратилади. 

Тошкентдаги бу каби ўзгаришлар шаҳарнинг иқтисодий, экологик ва ижтимоий қиёфасини тубдан янгиламоқда. Бу жараёнлар орқали аҳоли учун кенг имкониятлар, қулай яшаш муҳити ва барқарор ривожланиш шароитлари яратилмоқда.

Икром АВВАЛБОЕВ, Носиржон ҲАЙДАРОВ (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент мегаполис шаҳарга айланади