Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан жорий йилнинг ўтган етти ойи давомида барча ишлаб чиқариш прогнозлари бажарилиши баробарида маҳсулотлар экспорти бўйича ҳам белгиланган режа ортиғи билан адо этилди.

Хусусан, 2025 йил январь-июль ҳолатига кўра, маҳсулотлар экспорти режаси 102,7 фоизга бажарилди. 285  миллион 800 минг долларлик маҳсулотлар экспорт қилинди.

Маҳсулотлар кесимида оладиган бўлсак, ўтган даврда 25 минг 277 тонна мис, 14  минг 302 тонна рух маҳсулотлари хорижлик истеъмолчиларга етказиб берилган. Шунингдек, рений, кадмий, мис купороси, қўрғошин концентрати каби маҳсулотлар ҳам экспорт қилинган.

Маълумот учун: ОКМК экспорт географияси йилдан йилга кенгаймоқда. Ҳозирда комбинат маҳсулотлари 19 та давлатга экспорт қилинмоқда. 2024 йилда бир қатор янги бозорлар ўзлаштирилди. Жумладан, Гвинея, Сенегал, Сербия, Жанубий Африка Республикаси, Португалия каби давлатларга мис катанкаси ва мис купороси экспорти амалга оширилди.

ОКМК Ахборот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОКМК: етти ойда 285,8 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинди