Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида Давлат дастурининг 2025 йил биринчи ярим йилликдаги ижроси тўғрисидаги ҳисобот қизғин муҳокама қилинди. Депутатлар томонидан бир қатор саволлар ўртага ташланди.

Хусусан, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Хушвақт Ҳайитов дастурда мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ошириш, экспорт номенклатурасини кўпайтириш борасида бир қатор вазифалар белгиланганини таъкидлаб, бу борада ҳисобот даврида қандай ишлар амалга оширилгани билан қизиқди.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазири биринчи ўринбосари қуйидагиларни маълум қилди:

– Давлатимиз томонидан экспортёрларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунинг натижасида ҳисобот даврида амалга оширилган экспорт ҳажми 117 фоизни ташкил этди. Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 6 ойда 619 та тадбиркор фаолияти учун 138  млн доллар миқдорида молиявий ресурслар киритилди, шу билан бирга, 72 млрд сўмлик молиявий ёрдам кўрсатилди. Натижада бу тадбиркорлар томонидан 1 млрд долларлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди.  

Шунингдек, 20 дан ортиқ халқаро кўргазмаларда 201 та корхоналар иштироки таъминланди. Бунинг учун қарийб 40 млрд сўм пул сарфланди.  

20 та корхонага чет элдаги савдо омборхоналари биноларини ижарага олиши учун 16,6 млрд сўм харажатлари қоплаб берилди. Улар томонидан ўша жойларда 23 млн долларлик экспортлар амалга оширилди.  

М.Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Экспорт салоҳиятини ошириш учун қандай ишлар бажарилган?