Республика Маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон бўлими томонидан “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида барча туман ва шаҳар бўлинмалари ходимлари ўртасида шахмат-шашка, мини футбол ва стол тенниси бўйича мусобақалар ташкил этилди.

“Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остидаги спорт мусобақаларини ўтказишдан асосий мақсад – ҳодимлар ўртасида оммавий спортни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва жамоавий ҳамжиҳатликни кучайтиришдан иборат.
Қизиқарли ўтган мусобақалар якунида шахмат ва шашка бўйича республика Маънавият ва маърифат маркази Элликқалъа тумани бўлими раҳбари Айша Матниязова, стол тенниси бўйича республика Маънавият ва маърифат маркази Кегейли тумани бўлими раҳбари Бердақ Матеков биринчи ўринларни эгаллашди. Мини футбол ва волейбол бўйича баҳсларда шимолий туманлар ходимларидан ташкил топган “Шунқорлар” жамоаси ғолибликни қўлга киритди.

Мусобақа ғолиблари республика Маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон бўлими томонидан рағбатлантирилди.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири.