Футболни “миллионлар ўйини”, кураш ва боксни “полвонлар ўйини” деб аташади. Шахмат эса — ақл ва сабр-тоқат жанги. Унда ҳар бир ҳаракат пухта ўйланган стратегия ва теран фикрга таянади. Сирдарё вилояти "Ёшлар маркази" да Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 34 йиллигига бағишлаб, “Ватан учун, миллат учун, халқ учун” шиори остида ўтказилган шахмат бўйича “Сирдарё вилоят ҳокими кубоги” мусобақасида бу ҳол яққол намоён бўлди.

Беллашувда вилоятдаги бошқарма ва ташкилотлардан 30 дан ортиқ жамоа вакиллари қатнашди. Улар ўзаро ақл ва маҳорат синовида беллашиб, ҳар бир қадамни пухта ўйлаб қўйишга ҳаракат қилишди. Интеллектуал ўйинлар иштирокчилардан мантиқий фикрлаш, сабр-тоқат ва стратегик қарор қабул қилиш маҳоратини талаб этди.

– Ғалабага эришиш учун рақиблар билан тўққиз маротаба куч синашишга тўғри келди,  – дейди эркаклар ўртасида биринчи ўринни қўлга киритган Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси ходими Мансур Сангиров.  – Рақибларим орасида республика миқёсида танилган шахматчилар ҳам бор эди. Бироз ҳаяжон бўлди, аммо қўрқув йўқ эди. Кубокни қўлга киритганим нафақат мен учун, балки барча ҳамкасбларим учун ҳам қувончли бўлди. Бу натижада иш жойимизда яратилган имкониятлар ва шахматга бўлган қизиқиш катта аҳамият касб этди.

Аёллар ўртасидаги беллашувларда эса  биринчи ўринни Гулистон давлат педагогика институти ўқитувчиси Ирода Эшонқулова қўлга киритди.

Ғолиб Сирдарё вилояти ҳокимининг кубогини қўлга киритган бўлса,  совриндорлар   диплом, қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.

Ташкилотчилар таъкидлашича, бундай тадбирлар ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, интеллектуал салоҳиятни ошириш ва жамоавий руҳни мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга.

Сирдарё вилоятида шахмат спортига бўлган қизиқиш йил сайин ортиб бормоқда. Маҳаллий мактаб ва коллежларда шахмат тўгараклари фаолият кўрсатмоқда, ёшлар ўртасида турли беллашувлар ташкил этилмоқда. Мазкур “Сирдарё вилоят ҳокими кубоги”  ҳам вилоятдаги спорт анъаналарини бойитиш, иштирокчиларнинг тажрибасини ошириш ва янги истеъдодларни кашф этишга хизмат қилади.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шахмат ишқибозлари “Ҳоким кубоги” учун беллашди