Шу кунларда Хитойнинг Чэнду шаҳрида Бутунжаҳон спорт ўйинлари бўлиб ўтмоқда.

Дунёнинг 112 та давлатидан 4 минг нафарга яқин спортчи қатнашаётган XII Бутунжаҳон спорт ўйинларида Ўзбекистон спортчилари кикбоксинг, муайтай, ушу ва самбо йўналишларида қатнашмоқда.

Ортда қолган баҳслар сарҳисобига кўра, мамлакатимиз спортчиларидан Дарья Латишева ушу баҳсларида муваффақиятли қатнашиб, Бутунжаҳон спорт ўйинларининг кумуш медалини қўлга киритди.

Маҳоратли спортчимиз саралаш беллашувларида Осиё ўйинлари ғолиб ва совриндорларини, жаҳон чемпионатида катта тажриба тўплаган маҳоратли спортчиларни мағлуб этиб, мамлакатимиз спорт тарихига янги муваффақият зарварағини битди. Дарья Латишева шарафига XII Бутунжаҳон спорт ўйинларида Ўзбекистон байроғи юксалди.

Бугун, 12 август куни ўйинлар дастуридан ўрин олган 7 та спорт турида мусобақалар ташкил этилмоқда.

Биз учун эътиборли жиҳати, кун давомидаги баҳсларда Ўзбекистон кикбоксинг терма жамоаси аъзолари саралаш беллашувларида ўз омадларини синовдан ўтказмоқда.

Куннинг биринчи яримида ташкил этилган саралаш беллашувларида кикбоксингчиларимиздан Асилбек Содиқов 63 килограммда муваффақиятли иштирок этди. У ярим финал остонасида швейцариялик Эммануэл Карденасни мағлуб этиб, совринли ўринларга даъвогарлик қилмоқда.

Эртага, ярим финалда Асилбек Содиқов озарбайжонлик Амин Гулиев билан куч синашади.

Шунингдек, бугун кун давомида кикбоксингчиларимиздан Ҳусанхон Баратов, Сергей Косолапов, Масрурбек Мирзаев, Дилрабо Косолапова, Малика Чориева ва Давлатбек Райимжонов ўз йўналишидаги саралаш жангларида рингга кўтарилади.

Айтиш лозим, Бутунжаҳон спорт ўйинларининг ортда қолган бешинчи кунги мусобақалари ҳолатида Хитой спорт делегацияси 14 та олтин, 4 та кумуш, 2 та бронза медали билан пешқадамлик қилаётган вазиятда Ўзбекистон спортчилари 1 та кумуш медал билан 112 та давлат орасида 45-ўринда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, 17 августга қадар давом этадиган ўйинларда мамлакатимизнинг 19 нафар спортчиси қатнашмоқда.

Тўлқин Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дарья Латишева XII Бутунжаҳон спорт ўйинларининг кумуш медал соҳибаси!