Айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтмоқда. Мажлисда Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон — 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2025 йил биринчи ярим йилликдаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботи муҳокама қилинмоқда.

Кун тартибидаги масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров ахборот бермоқда.  

Мажлисда таъкидланганидек, мамлакатимиз барқарор иқтисодий ўсиш йўлида аниқ натижаларга эришяпти. Хусусан, 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида мамлакат ялпи ички маҳсулоти ҳажми 7,2 фоизга ошган. Ялпи ички маҳсулот таркибида бозор хизматлари 8,2 фоизга, саноат ишлаб чиқариш 6,6 фоизга, қурилиш ишлари 10,7 фоизга ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш 4 фоизга ошди.

Мажлисда Ҳукумат томонидан тақдим этилган ҳисоботда мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг асосий кўрсаткичлари, макроиқтисодий барқарорлик, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг изчил ривожлантиришни таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар батафсил баён қилингани қайд этилди.  

Хусусан, ҳисобот даврида жами 21 млрд. долларлик хорижий инвестициялар ўзлаштирилиб, бу кўрсатгич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,3 фоизга ўсган. Қиймати 2,5 млрд. долларлик 30 та лойиҳаларни ишга тушириш орқали 3 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилган, 66 та туманга 50 млн. доллардан кўп сармоя киритилган.

Давлат бюджети даромадлари 144, 2 трлн. сўмга етиб, 27,8 фоизга кўпайган. Давлат бюджетининг харажатлари ҳисобот даврида 173,3 трлн. сўмни ташкил этиб, 16,4 фоизга ўсган. Шундан ижтимоий соҳаларга йўналтирилган маблағ 86,2 трлн. сўмни ташкил қилиб, ўтган ойнинг шу даврига нисбатан 16,4 фоизга кўп. Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш учун 14,7 трлн. сўм субсидиялар ажратилган.

[gallery-24724]

Жамшид Қўчқоров йиллик инфляция даражаси 8,7 фоизга етганини маълум қилди. Шунингдек, 21 млрд. долларлик инвестициялар жалб этилди. Товарлар ва хизматлар ҳажми илк бор 10,3 миллиард долларга етди. Аҳолининг банклардаги депозитлари 134,5 триилион сўмга етди. Тижорат банклари томонидан 149 триллион сўмлик кредитлар ажратилди.  

Мажлис ўз ишини давом эттирмоқда.

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ярим йилда давлат бюджети даромадлари 144, 2 трлн. сўмга, инфляция даражаси 8,7 фоизга етган