Навоий вилояти судлари судьялари ва суд ходимлари “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида мини футбол, шахмат ва стол тенниси мусобақаларида куч синашдилар.

Тадбир судьялар ва суд ходимларининг жисмоний фаоллигини ошириш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, спорт орқали ишчи жамоалар ўртасида ўзаро ҳамжиҳатлик ва яқин алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилди.

Мусобақаларда вилоят судлари, маъмурий, фуқаролик, иқтисодий ва жиноят ишлари бўйича судлар судьялари, суд ходимларидан иборат жамоалар қатнашдилар.
Шахмат мусобақасида судьялар стратегик фикрлаш ва эътиборни жамлаш борасида ўз маҳоратини намоён этган бўлса, стол тенниси ва мини футбол мусобақаларида эса жамоавий ўйин маданиятини ва тезкор қарор қабул қилиш кўникмаларини намоён қилишди.


Мусобақалар сўнггида ғолиб ва совриндорлар ҳамда фаол иштирокчилар тақдирланди.
А.Бўриев, ЎзА мухбири