Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 18-турида “Нефтчи” – “Насаф” ва “Динамо” – “Пахтакор” жамоалари ўзаро рақобатлашди.

Дастлаб, Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида ўтказилган "Нефтчи" ва "Насаф" учрашуви 1:0 ҳисоби якунланди. Ўйиндаги ягона гол 28-дақиқада пенальтидан Жамшид Искандеров томонидан киритилди. Натижада мезбонлар муҳим ғалабадан сўнг очколарини 36 тага етказиб, мусобақа жадвалининг иккинчи поғонасига кўтарилиб олди. “Насаф” эса 37 очко билан биринчи ўринда қолди.
Самарқанд шаҳрида ташкил этилган “Динамо” – “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги ўйиннинг 19-дақиқасида Ричард Фрайдей (“Динамо”) 85-дақиқада Бобир Абдихолиқов ҳисобни тенглаштирди. Шу тариқа ушбу ўйин 1:1 ҳисобида якунланди. Шу тариқа “Динамо” 34 очко билан “Пахтакор” эса 30 очко тўплаган ҳолда ҳозирча 3-6 ўринлардан жой олди.

Бугун, 12 август куни ОКМК – “Қизилқум”, “Андижон” – “Навбаҳор” ва “Шўртан” – “Қўқон-1912” жамоалари ўзаро куч синашади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА