Президентимиз ташаббуси билан давлат органлари ва ташкилотларида фаолият юритаётган ишчи-ходимларни ҳар ойда бир марта дам олишкунларида юртимизнинг тарихий шаҳарлари ва туризм масканлари бўйлаб саёҳат ташкил этиши белгиланган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросиНаманган вилояти бошқармаси тизими ходимлари Фарғона вилоятининг Марғилон, Риштон ва Қўқон шаҳарларига саёҳат қилди. Саёҳат давомида Марғилондаги тарихий қадамжолар ва миллийҳунармандчилик анъаналари билан яқиндан танишдилар. Хусусан, атлас ва адрас матолари тайёрлаш, усталарнинг машаққатли меҳнат жараёнлари тур иштирокчилардакатта таассурот қолдирди. Шунингдек, Риштон шаҳрида кулолчи усталарнинг ўзгача услубда меҳр ила ясалган керамика буюмлари сайёҳлар эътиборини тортди. 

– Бош прокуратура ҳузуридаги бюро ходимлари ҳаройнинг иккинчи якшанбасида мамлакатимизнинг узоқ ўтмишдан сўзловчи кўҳна заминлар ҳамда бугунги кун талабларига жавоб берувчи туризм масканлари бўйлабдоимий саёҳат ташкил этиш йўлга қўйилди. Бюронинг шаҳар ва туманлар бўлимлари ходимлари учун Қўқон шаҳрига ташкил этилган саёҳат самарали ва қизиқарлиўтди. Саёҳатчилар Қўқон хонлигининг бой тарихи, маданияти ва меъморий ёдгорликлари билан яқиндан танишди. Бундайташрифлар нафақат ички туризмни ривожлантириш ва маданий ҳордиқ, балки ходимларнинг дунёқарашини кенгайтириш, жамоа ўртасидаги бирдамлик ваҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир, – дейди Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармаси бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Соҳибжон Рафиқов.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кўҳна шаҳарларга саёҳат