Дунё космик саноатининг энг йирик илмий-технологик анжуманларидан бири бўлган Халқаро астронавтика конгресси (International Аstronautical Congress — IАC) 2028 йилда Ўзбекистонда ўтказилиши эҳтимоли мамлакат илмий ҳамда инвестицион имижи учун янги имкониятларни очиши мумкин.

Ҳар йили 10 мингга яқин етакчи космик агентликлар, компаниялар ва илмий доиралар вакилларини бир майдонга жамлайдиган бу форум, нафақат илмий ғоялар алмашинуви, балки технологик ютуқлар ва инвестиция оқимлари учун ҳам йирик платформа ҳисобланади.

Шу боис, Uzcosmос ташаббуси билан Ўзбекистон номзодининг илгари сурилиши — стратегик қадам сифатида баҳоланиши мумкин. Конгресс доирасида илғор аэрокосмик технологиялар намойиш этилади. Бу эса маҳаллий олимлар ва компанияларга уларни ўзлаштириш имконини беради.

IАC - оддий илмий конференция эмас. У мезбон давлатга жуда кўплаб имкониятларни тақдим этади. Қуйидаги тарихий тажрибаларни бунга яққол мисол сифатида кўрсатишимиз мумкин: БАА (IAC–2021) – Миллий космик фан марказининг ташкил этилиши ва "Hope" миссиясининг Марсга учирилиши учун туртки бўлди.

[gallery-24681]

Париж (IАC–2022) – Франциянинг космик соҳада етакчи давлат мақомини мустаҳкамлаб, хусусий сектор фаоллигини оширди. Австралия (IАC–2017) – конгрессдан сўнг мамлакатда космик агентлик ташкил этилди.

Демак, Самарқанд мезбонлигидаги "IАC–2028" Ўзбекистон учун ҳам иқтисодиётнинг юқори технологияли тармоқларини ривожлантириш ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим восита бўлиши мумкин.

Халқаро астронавтика федерацияси ижрочи директори Кристиан Файхтингер Самарқанд ва Тошкент шаҳарларида инфратузилма, транспорт, хавфсизлик ва меҳмонхона имкониятларини ўрганди.

Самарқанднинг географик жойлашуви, тарихий-маданий мероси ва замонавий конгресс марказлари бу форумни юқори даражада ўтказишга мос шароит яратади. Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг сўнгги йилларда туризм, транспорт ва илмий марказлар ривожига қаратган эътибори ҳам мезбонлик учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилмоқда.

"IАC–2028" мезбонлиги ташаббусининг ҳуқуқий асосини давлатимиз раҳбарининг "2024—2026-йилларда иқтисодиёт тармоқларида аэрокосмик технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони ташкил этади.

<iframe width="640" height="480" src="https://www.youtube.com/embed/4Rrj-5E2Di8?si=fTVFfsN0l4zA0F_O" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Дилдора ДЎСМАТОВА, Нишонбой Абдувоитов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – глобал космик майдонда: "IАC–2028" мезбонлиги имконияти ва стратегик аҳамияти (+видео)