Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил" иқтисодиёт йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг биринчи ярим йилликда бажарилиши юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи эшитилди.

Фракция аъзолари асосий эътиборни партия дастурий вазифаларидан келиб чиққан ҳолда экология соҳасидаги вазифаларнинг бажарилганлик ҳолатига қаратдилар.

Қайд этилганидек, 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида сув ресурсларини тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг устувор йўналишида қатор чора-тадбирлар амалга оширилган. Жумладан, ирригация тизими ва сув тежовчи технологияларни ривожлантириш, соҳа бошқарувига хусусий сектор ва давлат-хусусий шериклик механизмларини кенг жорий этиш йўналишида белгиланган режа кўрсаткичларига асосан жами 6 та объект автоматлаштирилган бошқарув тизимига ўтказилди.

Сув таъминотини яхшилаш лойиҳаси доирасида 864 та маҳаллада 937 та қудуқ, 443 та насос, 11 та мелиоратив тик қудуқ, 15 та сув иншооти, 438 км босимли қувур, 2 минг 59 км каналда бетонлаш ва 199,6 км лоток тармоқларида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

[gallery-24711]

Йиғилишда яшил ҳудудларни кенгайтириш борасидаги ишларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди. Жумладан, Оролбўйи минтақасида экологик вазиятни барқарорлаштириш, Орол денгизи қуриши натижасида юзага келган экологик муаммоларнинг салбий таъсирини юмшатиш борасидаги саъй-ҳаракатларга эътибор қаратилди.  

Таъкидланганидек, “Яшиллойиҳа” лойиҳалаш институти томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида 115 минг гектар, Хоразм вилояти Тупроққалъа туманида 15 минг гектар, Навоий вилоятининг Томди, Учқудуқ, Конимех туманларида 60 минг гектар, Бухоро вилоятининг Олот, Қоракўл, Жондор, Ромитан, Пешку, Шофиркон, Ғиждувон, Қоровулбозор туманларида 58 минг гектар “яшил қоплама”ларни барпо этиш учун ер майдонлари танлаб олиниб, “яшил қоплама”ларни барпо этиш бўйича йўл хариталари ишлаб чиқилгани айтиб ўтилди.

Фракция аъзолари давлат дастурида экология йўналишида кўзда тутилган айрим вазифаларнинг кечикаётгани, айримлари бошқа муддатга кўчирилгани каби масалаларни қизғин муҳокама қилдилар.  

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/_KXXAnwg5vM" title="Davlat dasturi: ekologiya sohasida qanday ishlar bajarildi?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳтарама Комилова,

Дониёр Якубов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат дастури: экология соҳасида қандай ишлар бажарилди? (+видео)