Ҳар бир миллат ва элатнинг ўз тарихи бор. Тарих замирида эса, миллий ўзликни англаш, қадриятларга ҳурмат, аждодлар хотирасига эҳтиром туйғуси мужассам. Сир эмаски, етмиш йилдан ортиқ мобайнида амал қилган собиқ шўролар тузуми даврида халқимизнинг ана шу туйғуси топталди, тарихимизни холис ўрганишга, миллий, диний қадриятларимизни асраб-авайлашга йўл қўйилмади.

Ўтган аср бошидаги октябрь тўнтариши оқибатида Туркистонда зўрлик билан ўрнатилган мустамлакачи советлар тузуми биринчи кундан бошлаб шу заминда яшаётган халқлар бошига сон-саноқсиз қирғинлар, даҳшатли ва аламли кулфатлар олиб келди.  

Айниқса, 1937-1938 йилларда ўта мудҳиш воқеалар юз берган. Хусусан, 1937 йилнинг 10 августидан 1938 йил 1 январигача Ўзбекистонда ўн минг етти юз киши қамоққа олинган. Булардан уч минг олти юз ўн уч киши отилди, етти минг саксон етти киши саккиз-ўн йил муддатга қамалди.

Қатағон аввало, зиёлилар, дин хизматчилари, мадрасалар, масжидларга  қарши қаратилган эди. Фақат 1937 йилнинг декабрь ойида "учлик" қарори билан ҳукм қилинган уч минг олти юз қирқ тўрт кишидан бир минг тўрт юз олтмиш тўрт нафари имом, эшон, мулла ва бошқа диний хизматчи бўлган.  

Ўзбекистон аҳолиси асосан, исломга эътиқод қилувчи мусулмонлар, масжид ва мадрасалар эса мусулмонлар учун муқаддас маскан эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Совет тузумининг қатағон сиёсати энг аввало, мусулмонларга, имомлар, сўфилар, қозилар, дин ҳомийларига, масжид ва мадрасаларга қаратилди. Бунинг замирида миллатнинг ўзлигини, диний қадриятларини йўқ қилиш ҳаракатлари ётган. 

Дин ва диндорларни йўқ қилишга, ислом динига қарши олиб борилган қатағон сиёсати ва унинг фожеали оқибатлари мавзуси Ўзбекистон тарихшунослигида алоҳида ўрганилмаган. Тўғри, Ўзбекистонда сиёсий қатағон билан боғлиқ рисола, монография, илмий мақолалар, айрим диний арбоблар ҳақидаги маълумотлар қатор нашрларда, хусусан, “Водийнома” илмий-оммабоп журнали саҳифаларида ёритиб борилмоқда. Аммо архивларда сақланаётган Ўзбекистон ССР марказий ижроия кўмитаси ҳузуридаги Диний ишлар бўйича комиссия материаллари ҳанузгача илмий истеъмолга киритилгани йўқ. Ваҳоланки, бу ҳақдаги манба ва материаллар Ўзбекистон Миллий архивининг 86- фондида сақланмоқда.

Советлар ҳукуматининг 1937-1938 йилларда диний уламолар – имомлар, сўфилар, қозиларни қатағон қилиши билан боғлиқ айрим маълумотлар юртимиз тарихчи олимларининг қатор китоблари, хусусан, менинг раҳбарлигимда 2005-2009 йилларда нашр этилган  китобларда келтирилган.  

Мамлакатимиз вилоятлари ички ишлар бошқармалари архивларида 1931-1933 йилларда қулоқларни синф сифатида тугатиш сиёсатига, уларни Ўзбекистоннинг ички районларига сургун қилиш жараёнига, шунингдек, жойлардаги масжидларларни йўқ қилиш, масжид биноларини мусодара этиш, улардан бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ тегишли идоралар томонидан имзоланган жуда кўп ҳужжатлар сақланмоқда. Бугун биз, айниқса, тарихчи олимлар ана шу ҳужжатларни ўрганишга алоҳида эътибор қаратишимиз лозим.  

Мудҳиш қатоғон йилларида Ўзбекистон ССР Марказий ижроия комитети ҳайъатига республикамизнинг барча ҳудудларидан масжидларни ёпиш, бузиш, бошқа мақсадларда фойдаланиш, масжидлардан фойдаланганлик учун ижара тўлови тўлаш билан боғлиқ жуда кўп қарорлар, хат ва илтимосномалар келиб тушган.

Масалан, Балиқчи район Қўштепасарой қишлоқ совети “Қизил аскар” колхози колхозчилари томонидан 1937 йил 22 июнда эски масжидни ёпиб, масжид биносидан клуб ва қизил чойхона сифатида фойдаланиш бўйича қарор чиқарилган. Қарорни 1937 йил 38 мартда Балиқчи район ижроия комитети тасдиқлаган. ЎзССР Марказий ижроия комитети 1937 йил 22 июнда “Қизил аскар” колхози колхозчиларининг эски масжидни ёпиб, унинг биносини клуб ва чойхонага бериш ҳақидаги қарори маъқулланиб, тасдиқлаган.

Андижон округи Балиқчи район ижроия комитети ҳайъатининг 1937 йил 27 сентябрдаги расмий илтимосномаси билан Намуна колхози ҳудудидаги масжид биносини колхоз қизил чойхонасига айлантиришга қарор қилинган. Район ижроия қўмитаси ҳайъатининг Намуна ва Балиқчи қишлоқ кенгашлари ҳудудида жойлашган масжид биносини Қизил чойхона ташкил этиш учун топшириш ҳақидаги илтимосномаси қондирилган. Шунингдек, Балиқчи қишлоқ совети ҳудудида жойлашган икки масжид биносини Оржоникидзе номли колхозга болалар уйи сифатида фойдаланиш учун бериш ҳақидаги илтимосномаси ҳам қондирилган.

[gallery-24709]

Сталин райони (ҳозирги Шаҳрихон) кенгаши раёсатининг 1937 йил 10 сентябрдаги мажлисида 1937 йил 26 августда Ворошилов маҳалласи аҳолисининг масжидни ёпиш ва унинг биноси ўрнида клуб ташкил этиш ҳақида тақдим этилган қарор тасдиқланган.  

Ўрганиш ва тадқиқотларимиз давомида масжидларни йўқ қилиш билан боғлиқ юқоридаги каби жуда кўп архив ҳужжатлари билан танишиб чиқилди. Тарихий ҳужжатлар асосида ушбу масалага оид юзлаб, минглаб мисоллар келтириш мумкин. Бизнинг асосий мақсадимиз  ана шу ҳужжатлар билан жамоатчиликни кенгроқ таништириш, тарихий жараёнларни халқимизга борича кўрсатишдир.  

Умуман,  қатағон даври – 1937-1938 йилларда мамлакатимизда динни ва дин хизматчиларини йўқ қилиш мақсадида юзлаб масжидлар асоссиз бузиб ташланди, бошқа мақсадларда фойдаланиш учун олиб берилди, минглаб диний уломалар қамалди, сургун қилинди, отиб ташланди. Ана шу даврни, яъни дин арбоблари ва масжидларнинг қатағонга учраши билан боғлиқ тарихий жараёнларни ўрганиш бўйича олимларимиз томонидан зарур тадқиқотлар олиб борилади, мавзу чуқур ўрганилади.  

Рустамбек Шамсутдинов, 

Андижон давлат университети тузилмасидаги

Қатағон қурбонлари хотираси музейи директори,

тарих фанлари доктори,

Марказий Осиё фан, маданият ва санъат академияси академиги.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қатағон даври: Ўзбекистондаги юзлаб масжидлар асоссиз йўқ қилинган