Шу кунларда Чирчиқдаги Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида кураш бўйича Япония терма жамоаси ҳамда мамлакатимиз вакиллари иштирокида халқаро ўқув-машғулот йиғинлари бўлиб ўтмоқда.

Халқаро кураш институти, Япония кураш федерацияси ва тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилаётган мазкур халқаро ўқув-машғулот йиғинининг очилиш маросимида иштирок этган Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг ўринбосари Шаҳрилло Маҳмудов, Жисмоний тарбия ва спорт университети проректори Шукуржон Газиев, Халқаро кураш ассоциацияси бош котиби Ризо Нассири ва бошқалар мамлакатларимиз ўртасидаги алоқалар барча жабҳаларда кенг ривож топаётганини эътироф этишди.

Кураш ва дзюдо каби спорт турлари спорт соҳасидаги ҳамкорлик ришталарини мустаҳкамлаётганини, бу икки қадимий якка кураш турларида нафақат жисмоний куч, балки ахлоқ, ҳурмат ва интизом муҳим ўрин тутиши, мазкур халқаро ўқув-машғулот йиғинлари ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланди.

Кураш бўйича Япония ва Ўзбекистон терма жамоалари аъзолари иштирокидаги назарий ва амалий машғулотлар 14 августга қадар давом этади.

Т.Рўзиев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Япония курашчилари Ўзбекистонда