Ўзбекистон чемпионати Суперлигасининг 18-туридан ўрин олган “Сўғдиёна” – “Машъал” учрашуви жамоалар ўртасидаги кескин ва муросасиз курашлари билан ёдда қолди. Мезбонлар ушбу баҳсда муҳим ғалабага эришди.

Ўйиннинг 27-дақиқасида ҳисоб очилди. Ислом Қобилов жарима майдонига узатган тўпга Жавоҳир Қаҳрамонов чиройли ҳаракат билан етиб борди ва боши билан тўпни рақиб дарвозасига йўллади. Бу комбинация “Сўғдиёна” учун муҳим бўлган биринчи голга айланди — 1:0.

Иккинчи таймда ҳам жиззахликлар ҳужумкор ўйин услубини сақлаб қолишга ҳаракат қилишди. 74-дақиқада Зоир Жўрабоев томонидан жарима майдони ичига юборилган узатмани Рубин Хебай илғаб олди ва ҳимоячилар қаршилигига қарамай, аниқ зарба билан дарвозани нишонга олди. Тўп “Машъал” ҳимоячиси Шерзод Файзиевга тегиб, йўналишини ўзгартирган бўлса-да, гол Хебайнинг ҳисобига ёзилди. Шу тариқа “Сўғдиёна” “Машъал”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, турнир жадвалида бироз бўлса ҳам юқорилашга эришди.

Меҳмонлар — “Машъал” жамоаси футболчилари қарши ҳужумлар орқали гол уришга ҳаракат қилишди. Хусусан, иккинчи таймда Анвар Муродов ва Нуриддин Нуриддинов томонидан бир неча хавфли вазиятлар яратилди.  Аммо дарвозабон Митровичнинг ишончли ҳаракатлари ҳамда ҳимоя чизиғининг мустаҳкамлиги орқали мезбонлар ўз дарвозаси дахлсизлигини таъминлашди.  

Учрашувдан сўнг “Сўғдиёна” бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида  таъкидлашича, жамоа бундай учрашувларга жиддий тайёргарлик кўрмоқда ва ҳозир кўрсатган ўйин сифати ижобий баҳоланиши мумкин. Шу билан бирга, у голли вазиятлардан унумли фойдаланиш борасида янада самарали ишлаш зарурлигини қайд этди. Бош мураббийнинг фикрича,  ўйинларнинг тақдирини эртароқ ҳал этиш ва охирги дақиқаларда асабийликка йўл қўймаслик керак.

Қайноқ ёз фаслида ўтган ўйин футболчиларнинг жисмоний ҳолатига салбий таъсир кўрсатгани кузатилди.  

“Сўғдиёна” ушбу натижа орқали чемпионат жадвалида ўз ўрнини яхшилади. Энди жамоани навбатдаги жиддий синов кутмоқда — 5 кундан сўнг улар сафарда “Пахтакор”га қарши майдонга тушади.  

А.Қаюмов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
18-тур “Сўғдиёна”нинг ғалабаси билан бошланди