Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Ташқи иқтисодий фаолият департаменти бошлиғи Саидкомил Саидназирханов бошчилигидаги делегация Хитой Халқ Республикасининг Шинжон саноат қурилиш корпуси вакиллари билан учрашув ўтказди.

Қайд этиш керак, Шинжон саноат қурилиш корпуси 1954 йилда ташкил этилган мелиорация, чегара муҳофазаси ва иқтисодиётни ривожлантириш билан шуғулланувчи махсус тузилма. Корпус таркибида 14 та бўлинма, 22 та ривожланиш ҳудуди ва 3 миллион 600 минг нафар ходим фаолият юритади.

Мулоқотда делегация раҳбари — Шинжон саноат қурилиш корпуси комиссари ўринбосари Лю Чжунго икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш масалаларига тўхталиб, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, туризм, дастурлаш ва ахборот технологиялари соҳаларида қўшма лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилаётганини маълум қилди.

Ўзбекистон томони ўз навбатида мамлакатимиздаги инвестиция имкониятлари ва яратилган қулай муҳит ҳақида маълумот берди. Савдо-саноат палатаси ахборот хизмати хабарига кўра, келгусида хитойлик ҳамкорлар билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича келишувга эришилди.

Б.Худойбердиев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланмоқда