Бугун – Қурилиш соҳаси ходимлари куни

Замонавий бунёдкорлик фақат девор ва томдан иборат объектни кўтариш дегани эмас. Бу архитектура, муҳандислик, экологик ечимлар, энергия тежаш технологиялари ва ақлли шаҳарлар концепциясини қамраб олган улкан тизимдир.

Бугун шу тизимда фаолият олиб бораётган инсонлар меҳнати эътироф этиладиган кун. Август ойининг иккинчи якшанбаси мамлакатимизда Қурилиш соҳаси ходимлари куни сифатида нишонланади. Шу муносабат билан жойларда турли тадбир ва учрашувлар ташкил этилмоқда.

Давлатимиз раҳбари ҳам соҳа вакилларига байрам табригини йўллади. Унда сўнгги йилларда Ўзбекистон қурилиш индустрияси улкан суръатлар билан ривожланиб, миллий иқтисодиётимизнинг асосий драйверларидан бирига айлангани қайд этилди.  

Тўққиз-ўн йил олдин қурилиш ишлари ҳажми 30 триллион сўм бўлган бўлса, ўтган йили бу кўрсаткич қарийб 234 триллион сўмга етгани соҳа тараққиёти қай даражага кўтарилганини кўрсатади.

Дарҳақиқат, қурилиш соҳаси иқтисодиётнинг “юраги” саналади. Йирик саноат объектлари, уй-жойлар, инфратузилма, йўллар, ирригация тизимлари ва маданий иншоотлари қурилиш ходимларининг меҳнати орқали ҳаётга татбиқ этилади. Ўтган йили 40 миллион 500 минг квадрат метрдан ортиқ бино ва иншоот қурилган бўлса, жорий йилда бу рақам 45 миллион квадрат метрдан ошиши кутилмоқда.

– Ёшимиз етмиш ошди, эски қурувчиларданмиз, – дейди Нуриддин ота Ражаббоев. – Кўп йиллар олдин мамлакатимизнинг турли ҳудудларида – Хоразм, Навоий ва Тошкентдаги қурилиш ишларида қатнашганмиз. Соҳа вакилларига берилаётган бугунги имкониятларга ҳавасим келади. Яна ёш бўлиб қолгим келади. Президентнинг табригидан, биз бунёдкорларга эътиборидан руҳланиб ўтирибмиз. Ўзим ишлаган даврларни кўп эслайман. Қурилиш оғир соҳалардан бири бўлган. Зарур материалларини топиш қийин, технологиялар эса эскирган эди. Асосан қўл меҳнатига таянилган, механизация паст даражада бўлган. Лойиҳалар кўпинча стандарт, бир хил турар-жойлардан иборат эди. Архитектурада индивидуал ечимлар деярли қўлланилмасди. Қурилиш объектлари йиллаб битмай қолган пайтлари ҳам кўп бўлган. Ҳозир тизимлилик ва сифат уйғун олиб борилади. Қурилиш жараёнлари тўлиқ режалаштирилган, молия ва логистика муаммолари олдиндан эътиборга олинади. Технология жиҳатидан ҳам замонавий ускуналар ишлатиляпти. Шунинг учун ҳам бирор жойга бир-икки йил ўтганидан кейин борсак, катта ўзгаришларга гувоҳ бўламиз.  

Мамлакатда урбанизация жараёнлари тезлашган, янги шаҳарлар ва маҳаллалар қурилаётган ҳозирги пайтда, бу соҳа ҳар куни мамлакат келажагини қурмоқда, десак муболаға бўлмайди. Бугунги кунда аҳоли жон бошига тўғри келадиган уй-жой ҳажми 2020 йилдаги 16 квадрат метрдан 19 квадрат метрга етиб, 2024 йилда 100 мингдан зиёд хонадонга эга бўлган 2 мингдан ортиқ кўп қаватли уй барпо этилди.

– Бу кун биз учун нафақат байрам, балки ортга қараб йўлни баҳолаш ва келажак режаларини белгилаш фурсати саналади, – дейди пойтахтимиздаги қурилиш компаняларидан бирининг раҳбари Илҳом Нуриддинов. – Президентимиз табригида ҳар бир қурилган бино, ҳар бир кўча ва шаҳарча келажак авлодлар учун бебаҳо мерос эканини айтилди. Янги Ўзбекистонни бунёд этишда бизга ишониши ҳамда суянишини алоҳида таъкидладилар. Биз бу ишончни оқлашга ҳаракат қиламиз. Бунинг учун барча имкониятларга эгамиз. Кейинги йилларда Ўзбекистонда қурилиш соҳаси мисли кўрилмаган даражада ривожланди. Хусусий компаниялар учун кенг йўл очилди. Инвестиция ва кредит дастурлари кенгайди, ипотека тизими ислоҳ қилинди. Қурилиш материаллари бозори ҳам жуда бойиди. Илгаригидек фақат импортга қараб қолмаганмиз. Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларимиз ҳам жуда сифатли маҳсулотлар беряпти.

Президент табригида таъкидланганидек, “Янги Ўзбекистон” массивларидаги кенг кўламли қурилишлар, “Янги Тошкент” лойиҳаси, йирик маданият ва таълим масканларининг барпо этилиши халқимиз бунёдкорлик салоҳиятининг ёрқин намунасидир. Шу билан бирга, рақамлаштириш, “Шаффоф қурилиш” тизими, тендер платформаси, “эскроу” амалиёти каби замонавий ечимлар соҳа фаолиятини янада самарали қилишга хизмат қилмоқда.

Бу сана фақат эътироф эмас, балки соҳанинг нуфузини ошириш, янги технология ва лойиҳаларни оммалаштириш учун яна бир муҳим воситадир.

Икром АВВАЛБОЕВ, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги Ўзбекистонни бунёд этишда мўъжизакор ва моҳир қурувчиларнинг алоҳида ўрни бор