Ўзбекистон Республикаси Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги тинчлик музокарасида муҳим натижага эришилганини олқишлайди, дея баёнот берди Ташқи ишлар вазирлиги.

- Куни кеча Вашингтонда тарихий Қўшма декларация имзоланишига Озарбайжон Республикаси ва Арманистон Республикаси етакчиларининг кучли сиёсий иродаси ва қатъияти, шунингдек Америка Қўшма Штатлари Президентининг фаол тинчликпарвар саъй-ҳаракати туфайли эришилди, деб ҳисоблаймиз, - дейилган ҳужжатда.

Томонларнинг можарони бартараф этишга қаратилган кўп йиллик саъй-ҳаракати юқори баҳоланди. Жанубий Кавказда узоқ муддатли тинчлик ва барқарорлик имкон қадар тезроқ ўрнатилиши кенг минтақамиздаги барча халқлар манфаати учун йирик транспорт ва инфратузилмавий лойиҳалар учун замин яратишига ишонч билдирилди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ТИВ баёноти