Хоразм замини асрлар давомида нафақат бой тарихи ва маданий мероси, балки ўзининг серқувват, ширин ва хушбўй қовунлари билан ҳам машҳур. Ана шундай миллий бойликни кенг тарғиб қилиш, туризм салоҳиятини ошириш ҳамда маҳаллий аҳоли ва меҳмонларни бирлаштириш мақсадида ҳар йили анъанавий «Қовун сайли» фестивали ўтказилади.

«Қовун сайли» – бу нафақат ширин қовунлар намойиши, балки маданий ва гастрономик томоша ҳамдир.

--Фестиваль доирасида ўтказилаётган “Қовун кўргазма-савдоси”да – вилоятда етиштирилган қовунлар махсус безатилган павильонларда намойиш этилмоқда ва сотувга ҳам чиқарилган,--дейди Хоразм вилоят ҳокими ўринбосари Ботир Саидов.-- Бу ерда маҳаллий ва хорижий сайёҳлар қовунларни татиб кўриб, сотиб олишлари ҳам мумкин. Бундай имконият “Бадиий-амалий санъат” деб номланган маҳаллий ҳунармандлар иши, рассомлар асарлари, миллий атрибутлар ярмаркасида ҳам яратилган.

Хива шаҳрида ўтказилаётган фестивалда воҳанинг шаҳар ва туманлари, корхона-ташкилотлари учун алоҳида павильонлар ажратилган бўлиб, миришкор деҳқонлар томонидан етиштирилган полиз экинлари ва улардан тайёрланган маҳсулотлар кўргазмаси ҳам намойиш этилмоқда. Ҳар бир павильонда ўзига хос маданий дастурлар, театрлаштирилган саҳналар, миллий либослар намойиши, фольклор ансамбллари концертлари, миллий таомлар кўргазмалари ҳам ташкиллаштирилган.

Фестивалда Абу Райхон Беруний номидаги Урганч давлат университети олимлари ҳам ўзларининг қовун билан боғлиқ илмий ишланмалари билан иштирок этишмоқда.

[gallery-24716]

--Бугунги кунда айнан Хоразмда етиштириладиган 125 та қовун нави бор,--дейди УрДУ техника фанлари доктори Римажон Бобожонова. – Уларнинг 25 та қадимий тури қайта тикланди. Олийгоҳимизда профессор ва талабалар ҳамкорлигида қовуннинг ўзидан 150 дан ортиқ маҳсулотлар яратилди. Илмий ишланмаларнинг кўпчилиги ишлаб чиқаришга йўналтирилган. Мисол учун, қовундан  чой, тузламалар, музқаймоқ, сироплар, желе,, қовирилган чипслар, парранда ва балиқлар учун омухта ем, қовун қоқи, мураббо, асал, шунингдек, инсон саломатлиги учун зарур бўлган турли хилдаги дори воситалари яратилган.

«Қовун сайли» Хоразмнинг туристик жозибасини оширишда муҳим ўрин тутади. Фестиваль давомида вилоятга минглаб маҳаллий ва хорижлик сайёҳлар ташриф буюради. Бу эса меҳмонхона, ресторан ва хизмат кўрсатиш соҳаси ривожига ҳам ҳисса қўшади.

-Фестиваль жуда гўзал. Ҳаммаси эртакнамо,-- дейди Италиялик сайёҳ Томасо Фини.--Мен бундай байрамда биринчи маротаба иштирок қилмоқдаман. Дунёнинг ҳеч бир мамлакатида бунчалик кўп ва ширин қовунларни учратмаганман. Аниқ айтоламанки, Хоразмнинг “Гурвак” қовунига тенг келадиган қовун ер юзида йўқ. Менга унинг таъми шунчалик ёқтики, мен уни ҳар куни жуда кўп миқдорда емоқдаман. Юртимга ҳам олиб кетаман. Мен энди  бор пулимни сарфласам ҳам мана шу фестивалга етиб келаман. Бу ширин қовунлар менда бир умрлик таассурот қолдирди.

Фестиваль доирасида ҳар куни маҳаллий ва хорижий санъаткорлар иштирокида катта концерт дастурлари ҳам бўлиб ўтмоқда.

Аҳмаджон Шокиров,
Беҳзод Саидов (сурат),
ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Анъанавий маданият байрами – «Қовун сайли»