Хива шаҳрида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Қовун сайли – 2025” ўз фаолиятини бошлади.
Сайл давомида турли навдаги ширали қовунлар, миллий таомлар, ҳунармандчилик маҳсулотлари ҳамда маданий дастурлар ташриф буюрувчилар эътиборига ҳавола этилмоқда.
Хоразм вилояти ҳоким Жўрабек Раҳимов тадбир очилишида сўз олиб, аҳоли дастурхонига сархил ноз-неъматлар етказиб бераётган деҳқонлар меҳнатини эътироф этди, сайл доирасида ташкил этилган кўргазмалар билан танишди.
Таниқли санъаткорлар томонидан ташкил этилган турли саҳна кўринишлари, маданий чиқишлар тадбир иштирокчиларига хуш кайфият улашмоқда.
[gallery-24690]
ЎзА фотомухбири
Беҳзодбек САИДОВ олган суратлар