Ўзбекистонда май, июнь ойларида инглиз тили даражаси бўйича халқаро сертификат — IELTS учун имтиҳон топширганларнинг имтиҳон жавоблари қайта текширилиши, шу билан бирга айрим натижалар бекор қилиниши ҳолати кузатилди. Бу ўзгаришлар IELTS имтиҳонида тушадиган айрим топшириқларнинг жавоблари интернет тармоқларига сиздирилаётгани ва унинг сотувга чиқиб кетгани билан боғлиқ бўлиши мумкин. Ижтимоий тармоқларда "жавоблар тўплами"ни ёдлаб имтиҳонга қираётган номзодлар ортгани мамлакатда IELTS’га бўлган ишонч камайиши мумкинлиги кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Эслатиб ўтамиз, IELTS’нинг амалдаги қоидаларига мувофиқ, агар қоидабузарлик исботланса, тест натижалари бекор қилинади ва ҳолатга қараб номзод тест топшириш ҳуқуқидан 5 йилгача маҳрум қилинади. Шунингдек, IELTS ижтимоий тармоқлар ва онлайн платформаларни доимий равишда кузатади, ноқонуний, рухсатсиз тарқатилган маълумотларни аниқлаб, уларни олиб ташлаш чораларини кўради.

Кутилганидек IELTS тест синовларини ўтказиш мехамизларини такомиллаштириш ва назоратни кучайтириш мақсадида имтиҳон топшириш жараёнларига бир қанча ўзгартиришлар киритилди. Бугунги лавҳамизда IELTS имтиҳонларига тайёргарлик, ривожланиш босқичлари ва киритилган ўзгаришлар ҳақида IELTS дастури бўйича профессионал устоз Суҳроб Комилов батафсил маълумот беради.

Батафсил

<iframe width="640" height="480" src="https://www.youtube.com/embed/bwiueW44MGc?si=5zIbPpmw82PSn7cD" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

М.Турдалиева, А.Аҳмедов (ЎзА)

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
IELTS имтиҳонларида нималар ўзгарди? (+видео)