Таиландда бокс бўйича ўтаётган U19 ёш тоифасидаги Осиё чемпионати баҳсларида ярим финал беллашувлари ўтказилди. Қувонарлиси, унда қизлар терма жамоамизнинг 4 нафари, йигитларимиздан эса 6 нафари финал босқичига йўл олди.

Шунингдек, бугунги жанглардан сўнг Абдураҳмон Маҳмуджонов, Мафтуна Янгиева ҳамда Рухшона Парпиева ўз вазн тоифаларида бронза медали билан тақдирланди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Ўзбекистон U22 терма жамоасининг 14 нафар аъзоси финал йўлланмасини қўлга киритган эди.

Финал беллашувлари 10-11 август кунлари бўлиб ўтади.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
10 нафар боксчимиз Осиё чемпионати финалига йўл олди