Бугун “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамиятида ўтказилган матбуот анжумани 2025 йилнинг I ярим йиллигида эришилган ютуқлар ва келгусидаги устувор йўналишларга бағишланди.

"Ўзбекгидроэнерго" АЖ бошқаруви раиси ўринбосари Фаррух Нуриллаев, ижро аппарати раҳбари Сухроб Ҳамроев ва бўлим бошлиғи Лазизхўжа Усмонов ташкилот томонидан амалга оширилган ишлар сарҳисоби ва келгуси режаларга эътибор қаратди.

Қайд этилганидек, кейинги йилларда Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва инвестиция дастурлари доирасида республикада қайта тикланувчи энергия манбаларини жадаллик билан ривожлантириш, соҳага замонавий технологияларни жалб этган ҳолда электр энергияси ишлаб чиқариш қувватларини кескин ошириш, аҳолини узлуксиз табиий электр энергияси билан таъминлаш борасида кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда. 

Бу борада “Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан соҳани янада тараққий эттириш, ишлаб чиқаришни жадаллаштириш, мамлакат ва аҳолининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини узлуксиз қондириш бўйича ислоҳотлар амалга оширилмоқда. 

[gallery-24648]

– Жамият томонидан 2025 йил I ярим йиллик давомида амалга оширилган кенг кўламли ишлар бунинг яққол исботидир. Эътиборли жиҳати, жамият ташкил топган 2017 йилдан бугунги кунга қадар амалга оширилган қурилиш ҳамда модернизация лойиҳалари эвазига яратилган қўшимча 450 МВт қувватлар орқали жорий йилдаги электр энергияси ишлаб чиқариш ошириб борилмоқда. Натижада сўнгги 8 йилликдаги (6,5 млрд. киловатт-соат) ўртача кўрсаткичга нисбатан 500-600 миллион киловатт-соат ёки 10-15 фоизга кўп электр энергияси ишлаб чиқарилди. Қолаверса, ушбу кўрсаткич 2025 йилдаги янги қувватлар фойдаланишга топширилиши ҳисобига янада юқорилаб, йиллик ишлаб чиқариш салоҳияти қўшимча тарзда яна 1 миллиард киловатт-соатга кўпаяди. Жамият таркибидаги энергия ҳосил қилувчи корхоналар томонидан жорий биринчи ярим йилликда 3,6 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилиб, белгиланган режа бажарилди, – деди Фаррух Нуриллаев. 

Мутахассислар айтгани каби ҳозирги кун маълумоти бўйича мамлакатда техник гидроэнергетика салоҳияти йилига 27,4 миллиард киловатт-соатни ташкил этади. Мавжуд салоҳиятнинг тахминан 25 фоизидан фойдаланилмоқда.

– Президентимиз томонидан 2024-2028 йилларда гидроэлектр станциялар қувватларини 6 минг мегаваттга (2,7 баробар), ўртача йиллик ишлаб чиқариш ҳажмини 17-19 миллиард киловатт соатга етказиш бўйича беш йиллик дастур ишлаб чиқиш ҳамда бунинг учун соҳага тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш зарурлиги алоҳида қайд этилган эди. Шу устувор вазифалардан келиб чиқиб, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ гидроэнергетика ривожлантириш стратегиясига асосан истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига қўшимча қувватларни яратиб, 2028 йилга бориб умумий электр энергияси ишлаб чиқариш қувватларини 6 минг мегаваттга етказиш ва бу орқали ўртача йиллик ишлаб чиқариш қувватини қарийб 19 миллиард киловатт-соат ёки 3 баробар ошириш учун зарурий чораларни кўрмоқда. Том маънода, 2025 йил гидроэнергетика учун юксалиш даври бўлмоқда. 2025 йил давомида жамият томонидан 405 миллион долларлик, йиллик ишлаб чиқариш қуввати 912 миллион киловатт-соатга тенг 32 та лойиҳа ишга туширилади, – деди Сухроб Ҳамроев.

Тадбирда ўтган ярим йил мобайнида фойдаланишга топширилган янги гидроиншоотлар ҳақида ҳам маълумот берилди. Хусусан, Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида қуввати 16 мегаватт, йиллик ўртача ишлаб чиқариш ҳажми 69,6 миллион киловатт-соатни ташкил этувчи “Зарчоб-3” кичик ГЭС ишга туширилди. Шунингдек, Самарқанд вилоятидаги Айланма Дарғом каналида қуввати 1,5 мегаватт, йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 7,3 миллион киловатт-соатга тенг бўлган микроГЭС-2 ва ГЭС-3 кичик станциялар фойдаланишга топширилди. Жиззах вилоятида эса қуввати 0,55 мегаватт, йиллик ишлаб чиқариш қуввати 5,7 миллион киловатт-соат бўлган Жиззах сув омбори ҳудудидаги микроГЭС амалиётга жорий этилди.

Шунингдек, ҳудудларда кам сув ва паст босим шароитида самарали электр энергияси ишлаб чиқариш қобилиятига эга бўлган микроГЭСлар ҳам бунёд этилмоқда. Жумладан, Сурхондарё вилоятида умумий қуввати 150 киловаттга тенг 8 та, Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус ва Хўжайли туманларида эса жами қуввати 145 киловаттга тенг бўлган 5 та кинетик турдаги турбинали мобиль микроГЭСлар ишга туширилди. 

Масъулларнинг таъкидлашича, "Ўзбекгидроэнерго" АЖ мамлакатимиз аҳолиси ва истеъмолчиларни барқарор электр энергияси билан таъминлаш учун барча имкониятлардан фойдаланиш чораларини кўрмоқда. Соҳага инвестиция жалб қилиш, хорижий инвесторларга “тайёр лойиҳалар”ни амалга ошириш учун тақдим этиш мақсадида “Лойиҳалар фабрикаси” фаолиятининг йўлга қўйилиши бу борадаги энг муҳим ишлардир. 

Насиба Зиёдуллаева, Нишонбой Абдувоитов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Ўзбекгидроэнерго" АЖ ўтган олти ойда қандай натижаларга эришди?