-

7 август – Ўзбекистонда маҳалла куни.

Асрлар оша ўлмас ва бой маданий мероси билан танилган ўзбек халқининг Она табиат, айниқса истиқомат қилаётган маҳалласи ободлигига эътибори чексиз.

Маҳалла – мамлакатни юқори чўққиларга олиб чиқувчи қанотдир. Қуш учун қанот тананинг асосий аъзоси ҳисобланганидек, маҳалла ҳам Ватанимиз учун камида шу даражада аҳамиятлидир.

Демократия мезонига асосланган адолатли фуқаролик жамиятини барпо этиш йўлидаги кенг қамровли вазифаларни бажаришда ўзини-ўзи бошқариш идораси – маҳалла асосий таянч вазифасини ўтайди.

Ёруғ юзимиз ва виждонимиз кўзгуси бўлмиш маҳалла инсонга жамият билан давлат ўртасидаги ўзаро ҳаракат усулларини ишлаб чиқиш имконини берадиган бошқарувнинг шарқона, ўзига хос шакли ҳисобланади. Оила институтидан кейин айнан маҳаллада инсонга бутун умр ҳамроҳ бўладиган дўстлик, ҳамкорликнинг дастлабки ришталари, яқин ва самимий муносабатлар шаклланади.

Бақувват дарахтдан ранг олган маҳалла – илдизлар янглиғ бир-бирига холис ёрдамга тайёр, меҳр-оқибатли, ҳимматли, нияти қадар гўзал ва дуоси каби самимий инсонларни, ибратли ва аҳил оилаларни бирлаштириб, иззат-ҳурмат ила умидбахш гурунглар мисолида ёрқин бўёқларда акс этадиган оқил ва забардаст кучдир.

Ҳақиқатан миллий удумлар маскани бўлган маҳалла ҳаммамиз учун муқаддас даргоҳ. Эндигина атак-чечак қилиб чиққан гўдак илк рағбатни маҳалласидан эшитади. Бобоси-ю, бувижони қўлидан ушлаб, чопқилаб боғчасига йўл оларкан, у қўлини кўксига қўйиб, қўни-қўшнига салом беради. “Баракалла болам” ёки “ақлли қизимдан ўргилай” деган мақтовдан қувониб, кўнгли бўйи баробар ўсаверади. Ёқимтой, ширин сўз, ғамхўр маҳалладошларига дилида меҳр пайдо бўлади. Ўша ондан маҳалла унинг учун талабчан ота, жонсарак онага айланади. Шу тариқа маҳалласи юзини ёруғ қиладиган фарзанд бўлишга интилади.

Эл нетиб топгай мениким,

Мен ўзимни топмасам...

Бобомиз Алишер Навоийнинг ушбу ҳикмати ҳам маҳаллага қаратилгандек, гўё. Зеро, инсон аввало, туғилган ерида азиз бўсагина, бошқа жойда ҳам қадрланади. “Ўзимиздан чиққан чемпион”, “Бизнинг ёзувчи”, “Маҳалламиз полвони” каби фахр, ифтихор ҳар бир инсоннинг келажагини кафолатлайди. Киши шу ишончга муносиб бўлишга чоғланади.

Агар туйғуларга эрк бериб ифодаласак, маҳалла – жамиятда яшаётган ҳар бир инсон учун нафасдек зарур.

Ҳар қандай инсон тонгда остона босиб, кўчага чиқиши билан уни маҳалласи қарши олади. Яхши кунида елкадош, тушкун вақтида маслакдош бўладиган ҳам маҳалла. Ҳар бир амалини “Маҳалла-кўй нима дейди?” деган савол асосида бажарадиганлар маҳалланинг чинакам фарзанди ҳисобланади. Аҳоли ташвишини ўзиники билган маҳалла халқнинг виждони, демак.

Президентимиз таъкидлаганидек, “қайси маҳаллада иш тўғри ташкил этилиб, фуқаролар билан яқин ҳамкорлик ўрнатилган бўлса, ўша ерда ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат муҳити ҳукм сурмоқда, нохуш ҳолатларга йўл қўйилмаяпти”. Шу боис мамлакатимизда олиб борилаётган изчил ва тизимли ислоҳотларнинг ҳозирги босқичида маҳаллаларни янада ривожлантириш давр тақазосидир.

Ватанимиз тарихи гувоҳлик берадики, маҳалла – Марказий Осиё ҳудудида минг йиллар мобайнида турли даврлардаги тузумлар ўзгаришига қараб вазифалари ҳам ўзгариб туриши билан фарқланади. Жамоа бўлиб яшаш туйғуси, аввало, маҳалланинг бошланғич унсури бўлган индивид, “фуқаро” тушунчаси билан бошланади.

Менинг маҳаллам гўзал сўзлар билан ёзилган аркадан бошланади. Ҳар бир уй ёни ранг-баранг гулзор. Барчаси одамлар меҳнати билан яралган бўлиб, маҳаллани тоза ва озода сақлаш, янада чиройли қилиш ўз қўлимизда. Маҳалламизнинг кенг ва равон кўчасидан бораётиб, ҳосилдан бош эгиб турган олма, шафтоли, олхўри дарахтларини кўриб ғурурланаман. Боғдан икки дона мева узиб, менга илиниб пешвоз чиққан маҳалладошимга миннатдорлик ила боқаман. Лабларим беихтиёр “меҳрингдан айланай, маҳаллам” дея пичирлайди.

Ўзбек халқи миллий, маънавий ва одоб-ахлоққа бағишланган махсус теран таълимотнинг меросхўридир. Бугун маҳаллаларимизга Ватан озодлигини асрларга тараннум этган талай ижодкорларимизнинг улуғ номлари берилиши ҳам уларга бўлган чуқур ҳурмат, юксак меҳнатларининг олий баҳосидир. Уларнинг ўзига хос номлари бизга тарихдан сўзлайди. Уларда халқимизнинг сиёсий, иқтисодий ҳаёти, маданий мероси акс этади.

Суюкли адибимиз Абдулла Қодирий “Мозийга қайтиб иш кўриш хайрли дейдилар”, деб ёзган. Чиндан ҳам шундай. Зеро, кечаги кунни унутмаган одам бугуннинг қадрига етади. Бугунги куннинг қадрига етиш учун эса вақти-вақти билан кечаги кунни ҳам эслаб туриш зиён қилмайди...

Миллатимиз генида даҳолик, қонида улуғлик бор. Орамизда қобилиятлилар, даҳолар кўп. Уларни юзага чиқариш эса мукаммал таълим-тарбия, алоҳида эътибор, машаққатли меҳнат, кўмак, нафақат маънавий, балки моддий база ҳам талаб қилади. Давлатимиз ана шу эҳтиёжларнинг барини таъминлаб бергани учун бугун чекка-чекка маҳаллаларда ҳам истеъдодлар бисёр.

Мағриб “ренессанс”, Машриқ “уйғониш” деб атайдиган давр инсониятга улуғ неъматлар бергани билан ардоқли экани, Ренессанс юзага келиши учун бир улуғ мамлакат, бир қудратли салтанат, қўйингки, кўп етук шахслар пойдевор бўлгани чин. Биринчи ва Иккинчи Уйғониш жараёнини кўздан кечириб, шундай хулосага келдим. Ўйлаб қоласан киши: “Мирзо Улуғбек Амир Темур назарига тушгани, болалигида доим бобоси ўзи билан олиб юрганда улуғ даврларни кўргани учун комилликка эришганмикан?! Ёки Амир Темурнинг теран нигоҳи Улуғбекнинг келажагини илғадими? Эҳтимол, жадидлар ҳаракати куч билан тўхтатилмаганда Уйғониш эртароқ дунё юзини кўрармиди...”

Шарқона таълим-тарбияни сақлаб қолиш энг аввало маҳаллага бориб тақалади. Аҳолиси, айниқса ёшларни фозил, комил инсонлар қилиб тарбиялашда чинакам тарбия ўчоғи сифатида маҳалла асосий ролни ўйновчи катта оиладир. Зеро, инсон умрининг болалик ва ўсмирлик, шунингдек кексалик йиллари айнан маҳаллада ўтади.

Мустақил диёримизда маҳаллалар ободлиги, ҳамюртларимиз саодатли яшаши учун ҳар томонлама эътибор берилаётгани, бу эътибор борган сари ошиб бораётгани кундек равшан. Инсон ҳаётига эзгулик келтирувчи Учинчи Ренессанс яна қайта кўҳна Турондан бошланиб, Янги Ўзбекистон бағрида юз очиб, ёш авлод тарбияси занжиридаги узилиб қолган ҳалқани боғламоқда. Бугунги жажжи ҳужжатсиз “профессор” эртага дунё илм-фанини юксалтириб, жаҳонга юзланганда қадди тик бўлиши, дилида Ватанга ишонч ва садоқат билан юрт эртасининг нурафшон осмонида умид гулдастасини тортиқ қилган ҳолда, олға қадам босишига ишонаман.

Маҳаллам мен учун оилам, оиламизни ўраб турган муҳит. Бундан ташқари ишдан кейин яхши хордиқ чиқариш мумкин бўлган қадрли гўша. Ўзимни маҳалланинг бир бўлаги, деб ҳис қиладиган бўлсам, мендаги бу туйғу оиламизнинг маҳалла ҳаётидаги фаол иштироки туфайли пайдо бўлган. Албатта, мен маҳалламиздаги тадбир ва йиғинларда қатнашаман, қўшниларимизнинг қувончли ва ташвишли кунларига шерик бўламан.

Вақти соати етиб, ота-она уйини тарк этиш қиз бола учун мерос. Менинг маҳалла ҳаётига қўшилиб кетишим жуда осон кечган: гўё кеча барча қўшниларим билан хайрлашиб кетганман-у, бугун яна шу даврага қайтиб келгандек. Шундай бўлса-да, ушбу тадбирларда иштирок этишни кўпинча оилавий бурч, деб биламан. Ҳар қандай ҳолатда ҳам қўни-қўшнига аҳамиятли кунида ёрдам бериш, маҳалладаги тадбирларда фаол қатнашиш керак. Айтиш мумкинки, бу бизнинг оиламиз учун шараф.

Маҳаллада ўтказиладиган ҳар бир тадбир замирида одамларни бирдамлик, аҳиллик, ҳамжиҳатлик, биродарликка чорлашдек халқимизга хос улуғ фазилатлар ётади. Маҳалла ўзбекона яшашнинг ҳаётий инъикосидир.

Хўш, шаҳар-у қишлоқларимизда бунёд этилган намунавий ҳовли-жойлар, кўп қаватли уйларда ҳаётга янгича нигоҳ билан қараётган, қалбида яратиш ва яшаш шавқи жўш урган кўнгли ўксик ватандошларимиз дилидаги қувонч-у шодликни нима билан баҳолаб бўлади?!

Эзгуликка йўғрилган ислоҳотлар самараси улуғ саодатки, бугун халқимиз ҳаётида намоён.

Бундай давомли тадбирлар замирида “Ортингга қараб, бугунга боқиб шукр қил, олдинга қараб фикр қил” деган сермазмун мақол мужассам. Шу билан бирга аввалги ҳавойи, ҳаётдан йироқ, бунинг устига одамларга бир пуллик наф бермайдиган рақамлар бугун ҳақиқатга айланган. Айни жараён бошқалар каби яшаш имконига эга бўлмай, руҳан қийналиб юрган минглаб инсонларнинг кўнглини кўтариб, уларни жамиятнинг фаол аъзолари қаторига қўшишга хизмат қилмоқда.

Ҳозир халқ фаровон яшаётгани, одамлар ҳаёт даражаси юқорилиги, бунинг учун даромад манбалари яратилаётгани аён. Кўп йиллар давомида “ёпиқ” мавзу бўлиб келган “камбағаллик”ни қисқартириш эндиликда ижтимоий-иқтисодий сиёсатнинг кечиктириб бўлмас вазифаларидан бирига айланди. Юртимизда аҳоли ўртасида камбағаллик ва ишсизлик муаммосини ҳал этиш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда. Бинобарин, камбағаллик одамларнинг маълум бир қисмига таъсир кўрсатиб, уларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун қатор эҳтиёжларни қондириш имконини чеклайди.

Камбағаллик фақат қолоқ давлатларда эмас, балки ривожланган давлатларда ҳам мавжуд. Буни бартараф этиш дунёдаги барча мамлакатларнинг биргаликдаги ҳаракатини талаб этади.

Маҳаллаларда касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ташкил этилиши, аҳоли бандлигини таъминлаш масаласи бўйича ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, хотин-қизлар фаоли институти фаолияти йўлга қўйилиши ҳам ҳудудларда яққол самара бермоқда. Албатта, инсон қаерда яшаши ва ишлашидан қатъий назар, қадр топиши, фаровон яшаши, мурод-мақсадига етиши учун берилган биргина мадад самоларга туташ зиё сочиб, улкан зафарлар силсиласини гавдалантиради.

Ҳар куни ишга отланарканман, очиқ юзли қўшниларим, йўл-йўлакай учраган маҳалладошларим кўзидаги хайрихоҳлик, “яхши бориб келинг, омадингизни берсин”, “йўлингиз бехатар бўлсин” каби икки оғиз илиқ сўз менга қўш қанот беради. Шукурки, маҳаллам бор, деб қувонаман. Ўзимни, оиламни улардан айро тасаввур қила олмайман. Маҳаллада ҳашар бўладими, уй қуриладими, тўй ёки маърака бўладими, маҳалла мададига таянамиз. Зукко халқимиз “Эл пуфласа, шамол туради” дейди. Кимдир бир арава ғишт, биров тўрт донагина нон, тоғорада ош, яна биров бир қоп цемент... худдики тўй, дейсиз. Хуллас, меҳрни ҳам, қадрни ҳам маҳалладан топамиз.

Ҳозирги шукуҳли замонамизда яшаётган ғанимат замондошларимиз ўзлари яшаб ўтган ҳаёт ҳақида гап очса, уларни кўпроқ эшитгимиз келади.  Беихтиёр “ҳа, мен ҳам шуни сўрамоқчи эдим”, деб юборганимизни билмай қоламиз. Маҳалламизда кўп йиллар оқсоқоллик қилиб, ҳозир иззатда яшаётган Раҳматилла бобо икки асрни кўрган инсон сифатида ўз фикрлари билан бўлишди. “Бизнинг даврда одамлар ниҳоятда камтарин, содда, деҳқончилик ва чорвачилик орқасидан рўзғор тутишган. Ўша даврлардан маҳалла-кўй бир-бирига далда бўлиб, борига сабр қилиб, қаноатда яшаган. Бир мисол келтираман. Қадимда тўйлар ҳовлида ўтказилар, ҳозиргидек ҳашаматли бўлмаса-да, эл-юрт олдига дастурхон ёйиб, ош узатиш ҳам бир саодат эди. Тўйлар ким ўзарга эмас, шўх болакайнинг суннати-ю, икки ёш бир ёстиққа бош қўйишини билдириб қўйиш учун қилинарди. Албатта, карнай ҳам чалинарди, карнайга тугиб кетилган белбоғ карнайчининг ҳақи эди. Албатта, ашула айтилар, одамларнинг олқиши ашулачи димоғини чоғ қилишга кифоя эди. Тўйдан тўёна деб, уларга ҳам бир тугун қилиб бериларди”.

Жисми мукаррам бобонинг йиллар шамоли из қолдирган файзли чеҳрасига нигоҳ ташлаб, унинг хаёлида нима ўй кечаётганини англагандек бўлдим. Юзидан бугунги саодатли кунлардан шукроналик уфуриб турган, чақнаган кўзлари порлаётган нур каби ёниб турган бундай маҳалладошларимизнинг қадри доимо улуғдир.

Доно халқимизнинг бетакрор қадриятлари борки, миллий ва диний анъаналарни ўзида ифода этиб келади. Миллатимиз фазилатига айланиб кетган қадриятларимизни ҳеч қандай куч, ташвиқот ёки тақиқ ўзгартиролмайди.

Шундай экан, маҳалла хилма-хил дин, маданият ва турмуш тарзи туташган, турли миллат, элатлар томонидан эътироф этилган юридик мақомга эга, тарихи залворли, келажаги буюк ошиёндир.

Инсон ўтаётган умрига зимдан қараб, суюкли оиласи, қадрдон уйи ва ўзи учун меҳрли маҳалласини қанча эъзозласа, шунча камдек туюлаверади. Она табиат ҳуснига ҳусн қўшиш, ён-атроф гўзаллигидан баҳра олиб, маҳалламиз жамолини кўз-кўз қилишда барчамиз бурчлимиз!

Мадина ЗУФАРОВА,

“RENESSANS” таълим университети талабаси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳақиқий демократия дарсхонаси