ХХР “чикунгуня” вируси тарқалиши шароитида бутун мамлакат бўйлаб “COVID-19” давридаги профилактика чораларини жорий қилди, деб ёзмоқда Британиянинг “Daily Mail” газетаси.

Нашрнинг хабар беришича, ўлка жанубидаги Фошан шаҳрида вирус тарқалиши билан боғлиқ етти мингдан ортиқ ҳолат қайд этилган, мамлакат бўйлаб уларнинг умумий сони эса ўн мингдан ошган.

“Чикунгуня” инфекцияланган чивинларнинг чақиши орқали юқади, аммо вирус одамдан одамга ҳаво томчилари орқали юқмайди. Инфекция иситма, бўғимларда оғриқ ва оғир ҳолатларда юрак ва мияга таъсир қиладиган ҳаёт учун хавфли асоратларни келтириб чиқаради.

Қайд этилишича, айни пайтда Хитой ҳукумати шаҳар кўчалари, аҳоли турар жойлари ва қурилиш майдончаларида дезинфекциялаш ишларини амалга оширмоқда. Бу ҳолат гўё 2020 йилда каронавирус пандемиясига қарши курашда қўлланган тактикаларни эслатмоқда. 

Касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш бўйича Европа марказининг маълумотларига кўра, “чикунгуня” билан касалланишнинг глобал ўсиши 2025 йил бошида бошланган ва Ҳинд океанидаги Реюньон, Майотта ва Маврикий оролларида вазият жиддийлашган. 

Жорий йилнинг 4 август ҳолатига кўра, 16 мамлакатда 240 мингга яқин касаллик қайд этилган бўлса, шундан 90 та ҳолат ўлим билан якун топган.

С.Раҳимов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитой “COVID-19” чекловларини қайта жорий қилмоқда