Ғазодаги очарчилик муаммоси дунё жамоатчилигини яна бир бор ларзага солди. Бу гал воқеа жойида олинган видео лавҳа, ҳисобот ёки расмий баёнот эмас, балки озғин бола тасвирланган сурат глобал ахборот майдонида мислсиз баҳс келтириб чиқарди.

Энг ачинарлиси, кўпчилик инсон фожиасига эътибор қаратмасдан, фотожурналистика ва ахлоқий масъулият тўғрисидаги мушоҳадага киришиб кетди. Танаси ўта озғин, заиф Муҳаммад Закариё Ал-Мутавакнинг тимсоли “The New York Times” газетасининг биринчи саҳифасида “Ғазода очликдан ўлаётганлар” сарлавҳаси билан эълон қилинди. Сурат ҳақида тезда BBC, CNN каби телеканалларда лавҳа тайёрланди. Табиийки, миллионлаб инсонлар Ғазодаги вазият нақадар чуқур, фожиали эканлигига яна бир бор иқрор бўлди.

Бир неча кун ўтмай, мустақил журналистлар ва тадқиқотчилар аслида боланинг бундай ҳолга тушиши очлик эмас, гўёки, олдиндан мавжуд бўлган оғир касаллик асорати эканини маълум қилди. Мустақил суриштирувчи журналист Дэвид Коллиер эса фотографни вазиятни тасвирлаш учун атай касал боладан фойдаланишда айблади.

Охир-оқибат “The New York Times” таҳририяти ҳолатга аниқлик киритишга мажбур бўлди. Муҳаммаднинг тиббий ҳолати ҳақидаги маълумот асосида мақола янгиланди. Маълум қилинишича, суратдаги бола ҳақиқатан касалликка чалинган, очлик туфайли эса боланинг ҳолати янада оғирлашган. Унинг онаси Ҳидоя Ал-Мута боласи бетоблигини таъкидлаган ҳолда, Ғазодаги озиқ-овқат танқислиги, дори-дармон етишмаслиги таъсирида фарзанди аҳволи оғирлашганини тан олган.

Дарвоқе, расмни Туркиянинг “Анадолу” ахборот агентлигида ишловчи мустақил фотограф Аҳмад Ал-Ариний олган.

Баъзилар айни ёндашув Ғазо фожиасини ёритиш учун зарур, дейди. Бошқалар бундай суратлар шахс қадрини поймол қилиш ва манипуляция, деб ҳисобламоқда. Айни икки хил қараш бир неча муҳим саволни юзага чиқарди. Кўпчилик аслида бу сурат инқирозни ёритиш учун муваффақият воситами ёки манипуляция шаклими, дея муҳокамага берилиб кетди. Сурат босилишига қарши чиққанлар аслида Ғазодаги асл вазиятни кўриб туриб, кўрмаганликка олишади. Гўёки, шахс қадри поймол этилаётгани дастак қилиниб, иккинчи томон ғоясини қўллаб-қувватлайди, дейиш мумкин.

Болакайнинг сурати қанчалик баҳсли бўлмасин, у яшаётган муҳит инкор қилиб бўлмайдиган даражада ёмонлашган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, 2025 йил Ғазода очарчилик ва тўйиб овқатланмаслик ортидан камида 74 киши ҳалок бўлган. Уларнинг аксари болалар. Секторга инсонпарварлик ёрдами йўли Исроил томонидан тўсиб қўйилмоқда. Буни “аҳолига қарши қўлланаётган жамоавий жазо шакли” сифатида баҳолаш ҳам мумкин.

Қолаверса, ҳозир нафақат воқелик, балки ахборот майдонида ҳам уруш кечаётганини кўрсатади. Ҳар бир сурат, ҳар бир хабар сиёсий нуқтаи назарни мустаҳкамлаш, қарашни ўзгартириш ёки инсонпарварлик ёрдами талаб қилиш воситасига айланмоқда. Бугун Ғазода аҳвол ниҳоятда оғир. Энг ачинарлиси – бегуноҳ болалар ҳалок бўлмоқда. Фақат айни дам бир нарсани аниқлаб олиш зарур. Нима муҳим? Мавжуд ҳолатни бартараф этишми ё муайян ҳолат тасвирланган суратни муҳокама қилиш...

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/2SwtWQGdS-Y" title="Bir suratga ikki xil nazar" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Кенжа Бекжонов, Анвархўжа Аҳмедов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бир суратга икки хил назар (+видео)