Жанубий Кореяда миллий спортимиз кураш бўйича катталар, ёшлар ва ўсмирлар ўртасида ўтган қитъа чемпионатида муваффақиятли иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.

Кутиб олиш маросимида иштирок этган спорт вазири ўринбосари Шаҳрилло Маҳмудов, Ўзбекистон кураш федерацияси раиси ўринбосари Бахтиёр Қодиров, кенг жамоатчилик вакиллари, спортчиларнинг ота-оналари чемпионатда маҳоратли спортчиларимизнинг ғолиблик шоҳсупасига кўтарилгани қувончли воқеа бўлиши қаторида, миллий спортимиз тарғиботи, унинг жаҳонда янада кенг оммалашишида катта аҳамият касб этишини таъкидлашди.

Жанубий Корея кураш майдонларида ўтган мусобақаларда 45 та олтин, 5 та кумуш ва 3 та бронза, жами 53 та медалга сазовор бўлиш йўлида ёш спортчиларимиз Ҳиндистон, Жанубий Корея, Эрон, Вьетнам каби давлатларнинг курашчиларига муносиб қаршилик кўрсатди.

Т.Рўзиев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кураш: Осиё чемпионатида Ватан шаънини улуғлаган спортчилар тантанали кутиб олинди