Пойтахтимизда қизлар ўртасида футбол бўйича U20 Осиё кубогининг финал босқичига йўлланма берувчи саралаш баҳсларининг “G” гуруҳидан ўрин олган ўйинлари ўтказилмоқда.

Мазкур гуруҳдан ўрин олган Иордания ва Шимолий Мариана ороллари терма жамоалари баҳси 6:1 ҳисобида якунланди. Ушбу учрашувдан сўнг Ўзбекистон - Баҳрайн терма жамоалари ўйини ташкил этилди. Футболчи қизларимизнинг тўлиқ устунлигида ўтган ўйин 8:0 ҳисобида ўз якунига етди.  

[gallery-24640]

Шу тариқа, Ўзбекистон ва Иордания термалари 3 очкога эга бўлди ва голлар нисбатига кўра, 1-2-поғоналардан жой олди. Мазкур гуруҳдаги иккинчи тур ўйинлари 8 август куни бўлиб ўтади. Унда футболчи қизларимиз Шимолий Мариана ороллари термасига қарши майдонга тушса, Баҳрайн Иордания билан ўйнайди  

Жавоҳир Тошхўжаев,  

Алимурод Мамадаминова (сурат)

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Футболчи қизларимиз Баҳрайн дарвозасига жавобсиз 8 та гол урди