Президент ташрифидан сўнг...

Бугунги кунда янги иш ўринларини яратиш нафақат иқтисодий, балки ижтимоий барқарорликни таъминлашда ҳам ҳал қилувчи омиллардан бирига айланди.

Аҳоли сони тез суръатларда ўсиб бораётган мамлакатларда бу масала янада долзарб аҳамият касб этади. Айниқса, одамлар зич яшайдиган ҳудудларнинг кўпайиши, ёшлар улушининг ўсаётгани, замонавий касбларга бўлган талабнинг ортиши иш ўринлари яратиш сиёсатини янада фаоллаштиришни тақозо этмоқда.

Урбанизация жараёнида шаҳарлар нафақат яшаш жойи, балки иш, таълим, сервис ва инновация марказларига айланмоқда. Бу каби масалаларни ҳал қилишнинг самарали йўли доимий ва барқарор иш ўринларини кўпайтиришдир. 

Бу борада бугун мамлакатимизда қандай чоралар кўрилмоқда?

Дарҳақиқат, рақамли иқтисодиёт салоҳиятидан фойдаланишга ҳаракат қилинмоқда. Бунда электрон савдо каби янги иқтисодий шаклларга йўл очилмоқда. Масофавий ишлаш имкониятлари яратилаётгани қувонарли. 

Хусусий секторнинг фаол иштирокини таъминлаш учун қонунчиликда енгилликлар, субсидиялар ва имтиёзлар беришга эътибор ортди. 

Шунингдек, кейинги йилларда ҳудудларда кичик ва ўрта ишлаб чиқариш саноати учун махсус зоналарни ташкил этишга жиддий киришилди. Натижада бир вақтда бир ҳудудда минглаб иш ўринлари яратиш имкони вужудга келди.

Пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги индустриал ҳудудда амалга оширилаётган лойиҳалар натижасида ҳам 20 мингтадан ортиқ иш ўрни яратилган. 

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 июль куни ушбу ҳудудга ташриф буюрган эди. 

Мазкур ҳудуд 320 гектар майдонни эгаллаган. Кичик саноат зонаси мақомидаги ушбу индустриал ҳудуд Президентнинг 2023 йил 3 июлдаги тегишли қарори асосида ташкил этилган. 

Бу ерда энергия тежамкор, атроф-муҳит муҳофазасини таъминлашга қаратилган ва экологик хавфсиз ишлаб чиқариш қувватлари барпо этилди. Бу халқаро стандартларга мувофиқ келади. Бугунги кунда ҳудудда ана шундай талабларга жавоб берадиган корхоналар сони 531 тага етди. 

– Бу ердаги транспорт, муҳандислик-коммуникация ва йўл инфратузилмасининг яхшилиги биз каби ишлаб чиқарувчиларга муҳим аҳамият касб этади, – дейди “Tarleplast” корхонаси раҳбари Шерзод Ҳайдаров. – Амалга оширилган ушбу лойиҳамизнинг умумий қиймати 25 миллион доллар бўлиб, унга ўз маблағимизни йўналтирганмиз. Европанинг етакчи компанияларида ишлаб чиқарилган 12 турдаги замонавий ускуналарни ўрнатдик. Натижада йилига 90 минг тонна темир қувур ва пўлат профиллар ишлаб чиқариш имкони яратилди. Бу маҳсулотларни пулга чаққанда 900 миллиард сўм дегани. Давлатимиз раҳбарига корхонанинг ишлаб чиқариш жараёнлари, истиқболдаги режалари ҳақида маълумот бердик. Ўз ўрнида фаолиятимизни янада жонлантириш бўйича зарур кўрсатмаларни олдик.

Аҳамиятлиси, юқори босимга ва ташқи таъсирларга чидамли қувурлар тури, ҳажми ва нархи бўйича рақобатбардош. Бу фикрлар тасдиғини ўтган йили тўрт миллион долларлик маҳсулот Россия, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон каби мамлакатларга экспорт қилинганида ҳам кўриш мумкин. Эътиборлиси, яқин истиқболда сотув географияси янада кенгаяди.

Энг муҳими, бу корхонада бугун 120 га яқин киши доимий иш билан таъминланган. 

Иш ўрни бу инсоннинг нафақат иқтисодий мустақиллиги, балки ўзини жамиятда керакли шахс сифатида ҳис қилишининг асосидир. Янги доимий иш ўринларини яратиш эса давлат ва жамиятнинг барқарор ривожланиши учун мустаҳкам пойдевор ҳисобланади.

Икром АВВАЛБОЕВ, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги иш ўринларини яратиш жамият ривожи учун мустаҳкам пойдевордир