Электр таъминоти корхонаси ва истеъмолчи ўртасидаги муносабатларда шаффофликни таъминлаш, коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида тизимни рақамлаштириш, замонавий технологиялардан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти “Энергосавдо” МЧЖ Самарқанд филиали бошлиғи Асад Шукуровнинг қайд этишича, ҳозир “E-dalolatnoma” расмийлаштириш тизими йўлга қўйилган бўлиб, туман ва шаҳар электр таъминоти корхоналарига 158 дона планшет ажратилган.

– Инспекторлар томонидан ҳар бир далолатнома ушбу планшетлар орқали тузилиб, тизимга киритилади, – дейди А.Шукуров. – Қоғоз далолатномалардан фарқли равишда ҳар бир далолатноманинг ҳисоби юритилади, унинг ижроси таъминланади. Бундан ташқари, ҳозирги кунда Самарқанд шаҳри ва Самарқанд туманидаги инспекторларга 54 та боди-камера берилган. Уларнинг истеъмолчилар билан муомала, мулоқоти, жойларда ўтказган ўрганиш ишлари ушбу камералар орқали ёзиб олинади. Уларни инспектор ўчириб қўйиши ёки қуввати тугади, деган баҳона билан фойдаланмаслиги мумкин эмас. Ҳар бир боди-камера вилоятдаги марказга уланган ва қаерда тургани, қанча қуввати борлигигача маълумотлар мавжуд бўлади. Мазкур тизим тажриба сифатида қўлланиб, ўзини тўла оқлади, дейишга асосларимиз бор. Шу боис келгуси йилда вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидаги инспекторларни шундай боди-камералар билан таъминлаш кўзда тутилган.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Самарқанд ҳудудий филиали масъулларининг қайд этишича, жорий йилнинг олти ойида 3893 та далолатнома расмийлаштирилиб, 186 миллиард 361 миллион сўм қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Электр таъминоти корхоналари инспекторлари “боди-камера” билан ишлаяпти