Анонс
Эрта никоҳнинг олдини олиш, соғлом фарзандни дунёга келтириш ва тарбиялаш ҳамиша долзарб саналган.
– Халқимизда “Қушнинг ҳам уйи бузилмасин” деган нақл бор. Бугун оилани энг кўп қайси сабаблар ажрим ёқасига олиб келмоқда?
– Қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг дарз кетиши икки кишининг ажралиши билан тугамайди. Бутун бошли қариндошлар юз кўрмас бўлиб қолади...
– Ёш оиланинг алоҳида яшашга бўлган хоҳиши турлича талқин қилинади. Оила қурган ёшлар шундай йўлни тутиши қай даражада ўринли?
Шу каби саволларга тез орада “Маърифат” тарғиботчилари жамияти аъзоси, профессор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Жамила Шермуҳаммедова билан ЎзАда суҳбат орқали жавоб топамиз.
Абдулазиз РУСТАМОВ,
ЎзА