Мулоҳаза

Сўнгги ойларда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган сўровномалардан бири – “Чет элда ўқиган қизга уйланармидингиз?” деган савол бўлди. Мазкур савол, авваламбор, шунчаки шахсий танлов ёки қизиқарли муҳокама эмас. У жамиятимизда ҳал этилмаган кўплаб муаммолар – аёллар эркинлиги, гендер тенглиги, замонавий билимга муносабат, халқаро муҳитда тарбия ва маданият масалалари юзасидан фикр юритишга мажбур қилади. Бундай саволлар остида яширинган стереотиплар ва онг ости тахминлар шунчалик кенгки, уларга бир қарашда оддий кулгу билан қарашимиз, аслида чуқур ижтимоий муаммоларни оқлашга тенг бўлиб қолмоқда.

Чет элда таҳсил олаётган ёки таҳсил олиб келган қизлар кўпинча ўз юртидаги жамиятда иккиёқлама босимга учрайди. Уларга халқаро қадриятлар таъсир қилган ва анъанавий оилавий моделга мос келмайди, дея тахмин қилинади.

Аслида эса, чет элда ўқиётган ҳар бир аёл-қиз – турли тафаккур тизимлари, дин, маданият, жамиятга бўлган ёндашувлар билан тўқнаш келаётган шахслар. Бу жараён унга шунчаки академик билим эмас, балки ҳаётий иммунитет, танқидий фикрлаш ва мустақил қарор қабул қилиш қобилиятини ҳам беради. Аммо ўзбек жамиятида аёлга мустақил қарор қабул қилиш қобилияти ҳали-ҳануз шубҳа билан қараладиган омил. Бу эса асосий зиддият манбаидир.

1920 йилларда Туркистон жадидлари юрт фарзандларини, шу жумладан қизларни ҳам хорижга ўқишга юборган. 1926 йилда Германияга юборилган 70 нафар талабадан айримлари қизлар эди. Бундай жасоратли қадамлар ўз вақтида билим орқали миллатни юксалтириш тарафдорлари сифатида қадрланган эди. Бугун эса худди шу йўлни танлаган замонавий қизлар “Ташқи муҳитда бузилган” деган тамға билан баҳоланмоқда. Масала бу қадар соддалик билан баҳоланиши мумкин эмас. Бу – илмга, қадриятга, аёл ролига бўлган қарашларнинг ўзгариши ҳақида.

“Чет элда ўқиган қиз” атамаси жамият тафаккурида ҳали-ҳануз анъанавий тасаввурлар билан зиддиятга киришмоқда. Аслида эса савол бошқа бўлиши керак эди: “Чет элда ўқиб, малакали бўлган қизни жамият ўз тараққиётида қандай ролга қўймоқчи?”

Афсуски, бугунги муҳокамаларда бу қизлар билимли мутахассис эмас, балки фақатгина “уйланиш объекти” сифатида кўрилмоқда. Аёлларни билимидан кўра шахсий ҳаётини муҳокама қилиш – бу инсон ёндашувидаги жиддий хатоликдир. Масалан, Америкада ўқийдиган ўғил болага нисбатан “Қайтиб келиб, юртни кўтаради” деган умид бўлса, қиз болага нисбатан “Қайтиб келгач, ўзгарган бўлса керак” деган шубҳа мавжуд.

Чет элга ўқишга кетиш ҳар доим ҳам “йўлдан чиқиш” дегани эмас. Бу, ўз йўлини топиш, билим орттириш, катта дунёга қараб дадил юришдир. Агар биз ҳар бир чет элда ўқиётган қизни салбий нуқтаи назардан баҳоласак, бу орқали жамиятнинг ўзига нисбатан ишончсизликни, тарбиядаги заифликни кўрсатамиз. Фарзандларимизни ишонч билан тарбиялай олсак, улар қаерда бўлишидан қатъи назар, ўзликни унутмайди.

Бугун халқаро миқёсда чет элда ўқиган қизлар дипломатия, халқаро медиа ва илмий лойиҳалар, тиббиёт, технология, молия ва ҳуқуқ соҳаларида халқаро доирада вакиллик қилмоқда. Улар орасида Fulbright, Chevening, Erasmus+ каби нуфузли стипендияларни қўлга киритганлар бор. Улар Ўзбекистонга фақат таълим эмас, балки янги маданий ёндашувлар, иш услуби, халқаро алоқа воситаларини олиб келмоқда. Агар биз бу кучли аёлларни фақат ижтимоий ҳаётда келин, хотин ролида баҳоласак, жамият бойликларини ўзимиз бой берамиз. Бу – шунчаки гендер тенглиги эмас, ижтимоий тараққиёт суръатини англаш масаласи.

Ижтимоий стереотиплар ўз-ўзидан йўқолмайди. Уларни таълим орқали, медиа воситасида, оила тарбиясида, етакчи аёл образлари орқали бартараф этиш мумкин. Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистонда аёлларнинг халқаро даражадаги ютуқлари оммавий ахборот воситаларида етарли даражада ёритилмаслиги ҳам стереотипларнинг илдиз отишига замин яратмоқда.

“Чет элда ўқиган қизга уйланармидингиз?” деган савол аслида жамиятга нисбатан саволдир. “Биз билими, интилиши, жасорати бор аёлга қандай муносабатдамиз?” Бу саволга ҳар биримиз ўзимиздан бошлаб жавоб излашимиз керак. Акс ҳолда, билими ортган аёлни жамиятдан сиқиб чиқарамиз – унга фақат ҳуқуқ эмас, имконият бермаймиз.

Чет элда таҳсил олаётган қиз – бу шунчаки “Уйланишга яроқли ёки яроқсиз” деган соддаликда ўлчанадиган шахс эмас. У – келажак бунёдкори. Шундай экан, энди танганинг иккинчи томонига қарайдиган, жамиятда аёлларнинг роли ҳақида янгича ёндашадиган вақт келмадимикан?

Дилдора ДЎСМАТОВА

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Стереотиплар соясида қолаётган салоҳият: Аёллар ва чет эл таълими