Охирги пайтларда педиатрия бўлимларига келаётган ота-оналар асосан болаларидаги шамоллаш аломатларидан шикоят қилишмоқда.
Ҳар бир ота-онада бир савол — “Фарзандимдаги иситма ва бурун битиши оддий шамоллашми ёки хавфлироқ касалликми?”
Болаларда эса деярли бир хил аломатлар: томоқ оғриғи, йўтал, иситма ва иштаҳанинг йўқолиши кузатилмоқда.
Хўш, айни паллада учраётган бир-бирига ўхшаш вируслар болалар организмида қандай кечмоқда? Унга қарши қандай чоралар кўриш лозим? Мутахассислар нима дейди? Антибиотикларни шифокор тавсиясисиз ва ўзбошимчалик билан қўллаш мумкинми? Ота-оналар болаларни уй шароитида даволашда қандай хатоларга йўл қўйишмоқда?
Бугун биз ушбу долзарб саволларга жавоб топамиз — касалликнинг олдини олиш, фарзандлар саломатлигини асраш учун қандай тавсиялар берилаётганини ўрганамиз.
Батафсил “Саломат бўлинг” дастури давомида
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/FwUBWcPdw3A?si=8S2KkTzNPAflPUCW" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>М.Эшмирзаева, Д.Якубов, У.Тўхтаев, ЎзА