"Ўзэнергоинспекция" ахборот хизматининг маълум қилишича, жорий йил июль ойи давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар иштирокида ўтказилган назорат тадбирлари натижасида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ 279 та ҳолат аниқланган.
Текширувлар жараёнида 27,1 миллион кВт⋅соат электр энергияси (54,9 миллиард сўм) ва 12,6 миллион куб метр табиий газ (41,1 миллиард сўм) талон-торож қилингани маълум бўлиб, бу орқали давлат тизимига 96 миллиард 86 миллион сўм миқдорида зарар етказилгани ҳисоблаб чиқилган.
Бундан ташқари, энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳолатлари юзасидан 485 та маъмурий ҳуқуқбузарлик иши расмийлаштирилиб, қоидабузарларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилди. Тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.
Н.Зиёдуллаева тайёрлади,
ЎзА