“Шаҳарсозлик реновацияси тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамаларида депутатлар томонидан бир қатор долзарб саволлар ўртага ташланди.

Жумладан, Экопартия фракцияси аъзоси Ноиба Иноятова бугунги кунда экологик муаммоларни бартараф этиш мақсадида қимматбаҳо турдаги дарахт ва буталарнинг кесилишига мораторий эълон қилинганини таъкидлаб, реновацияга тушган ҳудудлардаги дарахтларнинг кесилмаслиги ёки шу ҳудудда яшил майдонларни ташкил этиш ва унинг назорати қандай амалга оширилиши билан қизиқди.    

Бунга жавобан қонун ташаббускорлари лойиҳада яшилликни сақлаб қолиш масалаларига устувор аҳамият қаратилганини қайд этди. Лойиҳага кўра, реновация ҳудудининг камида тўртдан беш қисми, яъни 25 фоизи яшил зоналардан иборат бўлиши лозимлиги белгиланмоқда.  

Шунингдек, реновация ҳудудидаги яшил зоналарни бошқа ҳудудий тоифа зонага ўзгартиришга йўл қўйилмайди. Шу билан бирга, ташкил этиладиган яшил ҳудуд ўзгартирилаётган ҳудуддаги аввалги яшил зонадан кам бўлмаслиги мустаҳкамланяпти. Шунингдек, реновация ишлари қимматбаҳо дарахтларнинг жойлашган ўрнига қараб лойиҳалаштирилиши белгиланаётгани маълум қилинди.    

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Реновация ҳудудидаги дарахтлар тақдири нима бўлади?