Малайзиянинг Кучинг шаҳрида пара таэквондо бўйича ўтган Осиё чемпионатида 3 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза, жами 10 та медални қўлга киритган ҳолда умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари мамлакатимизга келди.

Матонатли пара таэквондочиларимиз Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди. Маросимда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раҳбарияти, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда спортчиларнинг оила аъзолари иштирок этди.

Шуни таъкидлаб ўтишимиз лозимки, қитъамизнинг 22 та мамлакатидан жами 180 нафарга яқин пара таэквондочилар иштирок этди. Мусобақада Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 17 нафар вакили ҳам медаллар учун баҳс олиб борди.

Паралимпия ўйинлари учун муҳим рейтинг очколарини улашувчи ушбу Осиё чемпионатида Зуҳриддин Тоҳиров (63 кг), Умида Мамаражабова (52 кг) ва Розия Эргашева (65 кг) олтин, Муҳаммадсодиқ Усмонов (58 кг), Асадбек Тоштемиров (+80 кг), Қизлархон Исомиддинова (47 кг) ҳамда Каромат Рустамова (52 кг) кумуш медалга эга чиқди. Шунингдек, Қудрат Ҳайдаров (63 кг), Қудратилло Суннатов (70 кг) ва Сўғдиёна Нормўминова (+65 кг) шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.

– Қитъа биринчилигида мураббийларимнинг аниқ кўрсатмалари, халқимизнинг дуоси ва бизга бўлган ишончи сабаб олтин медални қўлга киритдим, – дейди Зуҳриддин Тоҳиров. – Мусобақа давомида тажриба тўпладим. Умид қиламанки, келгуси мусобақаларда ҳам юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қиламан.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Музаффар спортчиларимиз тантанали кутиб олинди